Ҳайвонот ҳақида латифалар

— Сигиринг қандай қилиб кунига 30 литр сут беради?
— Бу жуда осон. Мен эрталаб молхонага кираман-да, “Бугун сут ичамизми ёки гўшт еймизми?” - дейман.
Бошқа уйга адашиб кириб қолган сигир нима дейишини билмай:
“Кечирасизлар, сут олмайсизларми?” дебди.
''Бузоқни югургани сомонхонагача'' деган мақолни эшитган бузоқ умуман югурмайдиган бўлибди.
Даврон югуришни, экстремал спорт турларини, адреналинни, дарахтга чиқиш-у, девордан ошиб ўтишни ёқтирмас эди. Бироқ янги кўчиб келган қўшнининг иккита бультерьер ити Даврондаги яширин қобилиятларни очиб берди...
Бир одам ўрмонда адашиб қолиб қўрқанидан “А-у-у, а-у-у” деб қичқирар эди. Шунда бир айиқ одамнинг ёнига келиб:
— Мунча қичқирасан?! Ҳамма ёқни бошингга кўтариб, - дебди.
Ҳалиги одам:
— Адашиб қолдим. Кимдир эшитармикан деб бақираётган эдим, - деса, айиқ:
— Мен эшитдим, яхши бўлдими!? - дебди.
Ўқитувчи фасллар ҳақида гапириб, сўрабди:
— Олма узишга қайси вақт қулай?
Собиров жавоб берибди:
— Боғбоннинг ити боғланган вақт қулай.
Икки ит учрашиб қолишибди. Бири иккинчисига дермиш:
— Хўжайинимни шу қадар қўлга ўргатиб олдимки, сўрашиш учун ҳар гал панжамни кўтарсам, гўшт берадиган бўлди.
Ҳайвонларга қизиқувчан йигит зоодўконга кириб сўрабди:
— Сизларда гапирувчи ҳайвон борми?
— Бор. Бизда қирқоёқ деган жонивор бор. У бемалол гаплашади, - дебди сотувчи.
Йигит:
— Илтимос, қирқоёқ берсангиз, - деб сотиб олибди.
Уйига келгач, қирқоёққа овқат берибди. Бироздан сўнг йигит:
— Юр, кўчага чиқиб келамиз, - деса, қирқоёқ индамасмуш. 10 дақиқа ўтиб, йигит яна:
— Юр деяпман кўчага чиқамиз, - дебди.
Қирқоёқ бўлса:
— Шошмай тур, пойафзалларимни кийиб олай! – дермиш.
Она-бола пашшалар деворда ўтирса, она пашша боласига дебди:
— Сен ҳадеб одамлар гавжум столга бориб овқатланаверма! Бир чеккада қолдиқларни егин!
Пашша боласи:
— Кеча одамлар кўп жойда учиб юргандим, росса мени орқамдан қарсак чалиб, қўлларини силкитишди. Менга ёқди. Бугун ҳам бормоқчиман, ойижон... – дебди.
Қайсидир бир чекка қишлоқда кунига 2 та тухум қўядиган товуқ бор экан.
Хўроз уни “енгилтак” деб катакдан ҳайдаб юборган экан.