Ҳайвонот ҳақида латифалар

Тоғда чўпон қўйларини ҳайдаб кетаётса, қўл телефони жиринглаб қолибди.
Телефон овозини эшитган қўйлар таққа тўхтаб, чўпон томонга қарашибди. Чўпон эса, ким биландир гаплашиб бўлгач, телефонни чўнтагига солиб, қўйларига:
— Хавотирланманглар, мени сўрашибди! - деган экан.
Судья:
— Нега овчилар жамияти аъзоси бўлмай туриб қуённи ўлдирдингиз?
Жабрланувчи:
— Нега қуён менинг оилам аъзоси бўлмай туриб даламдаги карамни ейди?
— Дадажон, хўрозлар нега тонг ёришмасдан қичқиришади?
— Товуқлар уйғонганда хўрозларнинг овози эшитилмай қолади-да!
Бир куни иккита қурт гаплашиб турса, битта қурт ҳадеб қимирлайверармиш.
Шунда шериги:
— Намунча қуртга ўхшаб қимирлайверасан? – деган экан.
Шифокор беморга:
— Терингизда каналар бор экан.
— Биламан.
— Уларни бирор нима билан даволаб кўрганмисиз?
— Йўқ, улар ҳеч касал бўлишмаган!
Руҳшунос кўригига келган болакайга врач савол беряпти:
— Мушукчани қулоқлари нечта бўлади?
— Иккита.
— Оёқлари-чи?
— Тўртта.
— Думи нечта бўлишини айта оласан-ми?
— Ойи, бу тентак амаки умрида мушук кўрмаганми...?!
Афандининг бир эшаги бор экан. Тинмай ишлатар экан. Бир куни эшак чарчаб ўтириб қолибди. Шунда афанди роса уни урибди.
Эшак ўзига ўзи "Тавба, шунча ишласам, яна эшакдай уради-эй" дебди.
Талаба бурга устида тажриба ўтказмоқда. Уни стол устига ётқизиб қўйиб, буюрибди.
— Сакра!
Бурга сакрабди. Талаба уни тағин тутиб, бир оёғини узиб олибди. Сўнг столда қўйди-да, буюрибди:
— Сакра!
Бурга бу сафар ҳам сакрабди. Талаба уни яна тутдида, қолган оёғини ҳам узиб олибди.
— Сакра!
Бурга қимирламай тураверибди. Шунда талаба дафтарига ёза бошлабди: “Тажрибалар шуни кўрсатдики, бурганинг эшитиш органлари панжасида бўлар экан. Агар оёқларидан жудо этсангиз, у қип қизил карга айланади-қолади.
Бир чол кўчада эшак миниб келаётса, ГАИ инспектори ҳазиллашмоқчи бўлиб, шартта тўхтатиб дебди:
— Сиз нега боядан бери бу жониворни таёқ билан уриб келяпсиз?
— Юрмаганидан кейин ураман-да, - жавоб берибди чол.
— Қани тез кечирим сўранг! - дебди ГАИ ходими.
Шунда чол эшакка қараб:
— Сени ГАИда танишларинг борлигини билмас эканман... - дермиш.
Бир куни ўқитувчи ўқувчига савол берди:
— Нега скат япалоқ?
Ўқувчи жавоб берди:
— Чунки скатни устига кит ўтирган.
Ўқитувчи:
— Унда нега денгиз отчасини кўзлари чақчайиб қолган, деса
Ўқувчи:
— Отча кит скатни устига ўтирганини кўриб қолганда, дермиш