Ҳайвонот ҳақида латифалар

Бир мушук кўчада дайдиб юрса, итни учратиб қолибди:
— Нима қилиб санғиб юрибсан? – дебди итга.
— Хўжайин уйга домофон қўйди. Энди мени керагим йўқ, - дебди ит.
— Ўзинг-чи? Хўжайнингни совуқда оёғи оғрирди шекилли...? Сен уни оёқларида ётардинг. Сени жуда яхши кўрар эди-ку!? – деса, мушук:
— Э, хўжайиним уйига иссиқ пол ўрнатди. Энди мени керакмас деб ўйлаяпти. Ҳали қиш келсин, кўрамиз...!
Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, шофёрга:
— Отахонни ёнида тўхтат, бир бопли - дебди.
Ҳоким Афандига қараб:
— Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетвосизми? - деб шофёр билан қотиб кулишибди.
Гапга жавобан Афанди:
— Ҳа, ўқишга олиб кетвоман. Ўқиса ҳоким бўлади, ўқимаса шофёр - дебди
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
Шаҳар ҳокими Афандига буюрди:
— Менга бир баҳайбат, қопағон ит топиб келинг!
Афанди эса, буйруқнинг аксини қилиб, ювош бир ит топиб келди. Ҳоким Афандини койиди:
— Мен сизга «қопоғон ит топиб келинг!» десам, жуда ювош итни олиб келибсиз.
Афанди бепарво жавоб берди:
— Тақсир, хотиржам бўлинг, бу жанобларининг олдида беш-олти кун турса, ўзларидан таълим олиб, занжирини ҳам узадиган бўлиб кетади.
Подшо, вазир ва Насриддин Афанди овга чиқишди. Йўлда подшо устидаги чакмонини ечиб Афандига берди. Буни кўрган вазир ҳам чакмонини ечиб Афандига узатди. Подшо Афандига тегажоғлик қилиб:
— Афанди, устингиздаги бир эшакнинг юки бўлди-ми? - деди.
Афанди дарҳол:
— Йўқ, шоҳим, кўриб турибдилар-ку, икки эшакнинг юки! - деб жавоб берди.
Бир фермер отахоннинг оқ ва қора моллари боракан. У отахондан журналистлар интервью олгани келишипти.
— Отахон бу молларингиз бир кунда қанча сув ичишади?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 2 пақир сув ичади кунига...
— Қорасичи???
— Уям...
— Отахон бу моллариз кунига қанча хашак ейди?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 4 тоғорадан хашак ейди..
— Қорасичи?
— Уям...
— Отахон бу моллариз кунига қанча сут беради?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 15 литрдан сут беради болам...
— Қорасичи???
— Уям...
— Эй, отахон одамни эзвордингиз. Савол берсак, оқими қорасими дейсиз, оқи десак, мана бунча дейсиз қорасичи десак уям дейсиз. Бу нимаси?
— Эй болам оқи узимникида.
— Ҳа тушунарли қорасичи, деса...
— Уям.... дермиш
Ҳайвонот боғида Горилланинг банани йўқолиб қолди. Шунда Горилла эълон ёзиб дарахтга илиб қўйди:
— Менинг бананимни ким ўғирлаганини топиб олсам, оёқ-қўли ва қулоғини узиб оламан, — деб ёзибди Горилла.
Эртаси куни эълон тагида янги ёзув пайдо бўлибди.
— Гаров ўйнайман, узиб ололмайсан, — деб жавоб ёзибди Илон.
Овчи йигит овдан катта айиқ билан қайтаётса, қўшниси кўриб қолиб, сўрабди:
— Ҳорманг қўшни! Ов зўр бўпти-ку!
— Ҳа, милтиғимда уч дона ўқ бор эди. Биринчисини отдим, тегмади. Иккинчисини отдим тегмади. Учинчиси ҳам...
— Унда айиқни қандай ўлдирдингиз?
— Айиқ мени милтиқдан отишимни кўриб, кулавериб ўлиб қолди.
Бир куни ўғри қўшнисини товуғини ўғирлаб, дарё бўйида сўйиб, патларини тозалаб ўтирганакан, товуқни эгаси келиб қолибди. Ўғри товуқни гўштини сувга ташлаб, патларини қўлига ушлаб олибди.
— Товуғим қани? Нима қилдинг? - деб бақира бошлабди товуқни эгаси. Ўғри бўлса:
— Товуғинг чўмиляпти, мен уни кийимларини ушлаб турибман, - дермиш.
Чарчаган от чўчқага дардини айтибди:
— Хўжайин нуқул эрталабдан кечгача омочда ер ҳайдатиб, ҳамма ишларни қилдиради. Қорнимни тўйдирмасдан олиб кириб ташлайди.
Чўчқа:
— Хўжайинни устидан "Ҳайвонларни ҳимоя килиш жамияти"га шикоятнома ёз!, - дебди.
Шунда от:
— Эй, йўқ, бу тўғри келмайди. Агар хўжайиним ёзиш ва ўқишни билишимни пайқаб қолса, кечаси билан болаларини дарсини қилдиради, - дермиш.