Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Тунда икки маст кўчада кетаётиб, ёниб турган чироққа кўзлари тушиб қолибди.
1-маст:
— Бу - қуёш, - деса,
2-маст:
— Йўқ, бу - ой, - деб тортишиб кетишибди.
Улар тортишаётса олдиларидан бир одам ўтиб қолибди.
Шунда ҳалиги мастлар:
— Э биродар, бир минут... Анави қуёшми ёки ойми? Биз ҳеч келиша олмаяпмиз, - дейишса, ҳалиги одам:
— Кечирасизлар акалар, мен бу маҳалладан эмасман, - дермиш.
Вулқоннинг оғзини кўрган америкалик:
— Ҳудди дўзаҳга ўхшайди-я!
Унинг гапини эшитиб, гид ҳайратдан қўлларини ёяди:
— Бу америкаликлар бало-да! Бормаган жойи, кўрмаган нарсаси йўқ.
Ярим кечаси бир эркак маст ҳолда уйига қайтаётиб кўчадан бир мушукни ушлаб қўйнига солиб олибди. Эшикни таққиллатса хотини очибди.
Эр:
— Танишиб қўй, бу маймун жунглидан келиб қолган.
Хотини кулиб:
— Вой, қанақасига маймун бўлади, бу оддий мушук-ку.
— Сен аралашма, мен мушук билан гаплашяпман.
Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб:
— Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан.
Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш.
Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб:
— Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб:
— Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деган экан.
Бир афғон йигит хотинининг орқасидан юриб кетаётган экан, уни кўрган бошқа йўловчи шундай дебди:
— Ота-боболаримиз хотиннинг орқасидан эмас, олдидан юришган.
Йигит эса:
— Ота-боболаримиз даврида мина бўлмаган-да, - деган экан.
Афанди бемаҳалда уйига меҳмон бошлаб келган эди, хотини уришиб берди:
— Уйда ҳеч нарса йўқ-ку, меҳмон бошлаб келасиз!
— Ундай бўлса,— деди Афанди,— меҳмон кўчада турибди, чиқиб Афанди йўқ дея қол!
Афандининг хотини йўлакка чиқиб, эшик орқасидан:
— Хуш келибсиз, меҳмон, уйга киринг десам, Афанди йўқлар, энди борларида бошқа келарсиз,— деди.
Меҳмон ўшқирди:
— Қанақа бемаъни хотинсиз! Ҳозир ҳолу жонимга қўймай олиб келдилар-ку. Ҳозир кўз олдимда уйга кириб кетдилар!
Афанди қулоқ солиб турсан эди, эшикка яқинроқ бориб деди:
— Афандининг эшиги битта деб сенга ким айтган эди, нариги эшикдан чиқиб кетгандир-да!
Бир куни бир тентак узун поезд рельсида ўтирган экан. Ёнига иккинчи тентак келиб:
— Нарироқ сурил, мен ҳам ўтирай, - дебди.
Хотини эрига:
— Азизим, магазинга бориб келинг!
— Севгилим, ҳозир кўча шунчалик совуқки, ҳатто итни кўчага ҳайдасанг чиқмайди.
— Воой-бўў, ундай бўлса, итсиз борақолинг!
— Хотиним билан роса йигирма йил бахтли ҳаёт кечирдик...
— Кейин-чи?
— Кейин биз танишдик...
Узоқ ишлагингиз келмаяптими? Мактабга боринг. У ерда ҳар 45 минутда танаффус беришади.
Ишлагингиз келмаяптими? Мактабга боринг. Синф доскасига "Уй иши" деб ёзишади. Уй ишларини қилиб ўтираверасиз.