Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Иккита пиёниста ичиб олиб, кетаётса олдидан кўзгу чиқиб қолибди. Кўзгуда ўзини аксини кўриб бири иккинчисига, “Дўстим шу кетишда ичаверсак, 10 йилдан кейин кўринишимиз шу аҳволда келиб қолади-ёв”, - дермиш.
Жамоамиз жуда аҳил!
Баъзи ходимлар мукофот пулидан умид қилиб иш бўлмаса ҳам ярим тунгача офисда бекор ўтиришади. Айрим ходимлар кўчадаги бизнесидан кўпроқ пул ишлаши мумкинлигини билиб, кеч қолмасдан ўз вақтида ишдан чиқиб кетишади.
Бир куни афанди уйида ўтирса, ёнидаги хонадан шовқин эшитилибди. Афанди милтиғини олиб хонага кирса, бурчакда қоп-қора нарса турганмиш. Милтиқ билан "пақ" этиб отибди. Қараса, ўзини чопони девордаги михда илиниб турган экан.
Шунда афанди "Э ҳайрият-ей, яхшиям ичида ўзим йўқ эканман", - дебди.

Сизларда ҳам шундай ҳолат бўлганми? Рўпарангда турган инсон нақадар келишган, башанг, истарали бўлса...! Кўзгуни олдидан кетгинг келмайди-я...

Бир куни ӯрмондан шер келиб шаҳардаги дарахт устига чиқиб олибди.
Буни кӯрган бир одам керакли жойга мурожат қилибди. Тезда бир киши ити билан етиб келибди ва ҳалиги одамга дебди.
Мен дарахтга чиқиб шерни пастга тушираман ва ит бориб уни ғажиб ташлайди деб ҳалиги одам қӯлига милтиқ берибди. Шунда у одам ҳайрон қолиб сурабди. Кечирасиз агар ит шерни ғажиб ташласа милтиқни нима кераги бор деса
Ҳалиги одам: Агар мен тушиб кетсам ит отиб ташлайсиз.