Калтафаҳмлар ҳақида латифалар
"Ҳаммамиз уйда ўтирганимизда кўчаларда машиналаримиз бемалол юрарди-я..."
— Менга қачон уйланасиз?
— Бир фолбин айтди, мени биринчи хотиним вафот этармиш. Биринчи бошқасига уйланиб, ундан кейин сенга уйланаман.
Қани чиқ бу ёққа! - дебди картошка эккан деҳқон қўнғизга қараб.
— Ёшингиз нечида?
— 17да.
— Олий маълумотлимисиз?
— Ҳа. Мана диплом.
— Қандай қилиб 17 ёшда олий маълумотли бўлдингиз?
— Бу дипломни кўчадан топиб олдим.
— Сизни исм, фамилиянгизга диплом ёзилган эканми?
— Йўқ. Паспортимни дипломда ёзилган исм, фамилияга ўзгартириб олганман.
— Нима бўлди?
— Ёниб кетди.
— Процессорими?
— Ҳа.
— Монитори-чи?
— У ҳам ёниб кетди.
— Сичқончаси бутун бўлса керак?!
— Йўқ, сичқончаси ҳам ёниб кетди.
— Қанақасига?! Бундай бўлиши мумкинмас...!
— Нега мумкинмас!? Мумкин! Мени уйим ёниб кетди.
— Бойиб кетганингизни сири нимада?
— 10 йил аблаҳ бўлганман.
— Кейинчи?
— Кейин аблаҳ бўлиб қолаверганман!
Шу бир ой ичида кўп пул ишлаб топишим, уй, машина олишим, уйланишим ва фарзандли ҳам бўлишга улгуришим керак.
Бу мени йил бошида режалаштирган ишларим эди.
Режали иш қилдеб ўргатишар эди катталар...
Яхши-ям мен ўша вақт ухламай, барабан чалаётган бўламан!