Оила ҳақида латифалар

Икки дугона суҳбатидан:
— Кеча эрим билан ҳазиллашиб, ҳолатини томоша қилиш ниятида кўйлагининг елка қисмига лаб бўёғини суртиб, рашк жанжалини кўтармоқчи бўлдим.
— Хўш? Қалай чиқди ҳазилинг?
— Ҳазил дейсанми? Қилмишига иқрор бўлди!
Хотин эрига:
— Келинг, эртага иккимиз "меҳмон-меҳмон" ўйнаймиз!
— Ҳўш, меҳмон ким бўлади?
— Албатта, мен. Сиз мезбон сифатида уйларни йиғиштириб, овқат пишириб турасиз.
Адаси, кайфиятимни кўтарувчи, орзуларга берилувчи бирор нарса айтиб беринг.
— Фараз қил, соҳилда ётибман. Океан тўлқинлари юзларимга илиқ сувларини сачратмоқда. Ёнимдаги столда бир уюм цитрус мевалар ва муздеккина шампан виноси...
Ён-атрофимда эса гўзал аёллар ...
— Вой адаси, мен ўша аёллар билан гаплашиб ўтирган бўлсам керак-а?
— Сен уйда қолгансан хотин!
Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотини косадаги овқатини кийимига тўкиб юборибди:
— Вой қаранг, ҳудди чўчқага ўхшайман-а..., - дебди хотини.
— Ҳа! Аниқроғи уст-бошига овқат тўкилган чўчқага..., - дермиш эри.
Боксчини суд қилишмоқда. Судья:
— Айбланувчи, нега рафиқангизнинг жағини синдирдингиз?
— Биласизми, жаноб судья, мусобақадан чарчаб уйга келдим, хотиним олдимга овқат келтириб қўйди-да, ўзи рўпарамга ўтириб олиб, қўлларини силкитганча гапираверди-гапираверди, қўлларини у ёқдан-бу ёққа силкитиб, гапираверди-гапираверди... Сўнг тўсатдан очилиб қолди!
Хотин эрининг шкафидан бир тутам пул топиб олиб, эрига жаҳл қила кетибди:
— Шу-у-унча пулни қаёқдан олдингиз?!
Эри:
— Сени туғилган кунингга деб йиғаётган эдим... – дебди.
Хотини бу гапни эшитиб:
— Бунча кам? – дермиш.
Хотин эрига дебди:
— Мен қандай аёл бўлсам, ёнимдан бир зум ҳам кетмас эдингиз?
Эр ўйланиб туриб жавоб берибди:
— Пастки қаватдаги аёлга ўхшаган бўлсанг...
Хотини:
— Қанақа аёл экан у? – деса, эри:
— Соқов аёл бор-ку...! – деган экан.
Эр хотинига дебди:
— Хотин, агар сени тиш тозалагичингда адашиб мен тишларимни ювган бўлсам, нима қилган бўлардинг?
— Зудлик билан янгисига алмаштирардим! Нима, мени тиш тозалагичимдан фойдаландингизми??? Ростини айтинг!
— Йўқ, йўқ!
— Қуриб кетсин! Энди барибир алмаштиришимга тўғри келади!!!
Хотин эрига:
— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик.
— Эсиздами ўзи а?
Эр:
— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг?
Хотин:
— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди.
Эр:
— Унга бу ҳам кам...
— Бўлди, хотиним билан ажрашаман!
— Нега? Нима бўлди?
— Туни билан клубма-клуб изғиб юрадиган хотинни менга кераги йўқ!
— Кечаси клубларда нима қилади хотининг?
— Мени қидиради-да...!