Оила ҳақида латифалар

Эрта тонгда уйига қайтган эрига эшик очган хотини:
— Ҳа, нега келдингиз? - дебди.
Эри бўлса ўзини йўқотиб:
— Нонушта қилгани..., - дермиш.
— Онаси, ўғлимизни боғчадан олиб келдим!
— Нималар деяпсиз? Кимни боласи бу? Бизни ўғлимиз мактабга чиққанига 2 йил бўлди-ку!
Бир куни Афанди билан хотини ҳайвонот боғига боришибди. Хотини ҳайвонларга қараб йиғлаганини кўриб, унинг ёнига бориб меҳрибонлик билан сўрабди:
— Хотин нега йиғлаяпсан?
— Дадаси қаранг, шунча шуба бекорга ётибди-я.
Хотин эрта тонгда эрига:
— Азизим, тушимда менга тилла занжир совға қилган эмишсиз. Бу нимани англатаркин-а?
— Кечқурун биласан, - дебди эри.
Хотин эрининг келишига чиройли дастурхон безатибди-да, ўзи ҳам ясаниб олибди. Эри келиши билан нозланиб эркаланиб:
— Менга нима олиб келдингиз?, - деса, эри:
— Мана, “Тушлар таъбири” китоби. Ушла, бу сенга! Бошқа бошимни қотирма!, - дермиш.
Хотин эрига бақиряпти:
— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.
— Йўқ, сен бўшатилдинг!
Бир аёлнинг эри ўлим тўшагида ётса, хотини тепасида йиғлаб ўтирганмуш:
— Мени ташлаб кетяпсизми?! Мен ҳам тез орада ўлсам керак...!?
Эри зўрға кўзини очиб хотинига:
— Шошилма хотин! У ёқда бироз дам олишга имкон бер!!! - дермиш.
Тонгда уйга кириб келган эридан хотини сўрабди:
— Кеча қаерда тунадингиз?
— Нодирникида.
Хотини тезда Нодирга телефон қилиб:
— Эрим кеча сизларникида тунадими?
— Ҳа, ҳозир ҳам ухлаб ётибди.
Хотини:
— Адажониси бугун турмуш қурганимизга 25 йил бўлди, қўй сўйиб ис чиқазворайлик, - деса
— Эри қўйда нима айб, аммангни сўйиш керак, 25 йил олдин амманг бизни учраштирган, қўй эмас.
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Адаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, - дебди.
Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Ҳайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тозза ювибди, - деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим, - дермиш.
Қари чол-кампир радиоприёмник сотиб олишибди. Электрга улаб, қараб туришса, ишламабди. Бироздан сўнг тутун чиқишни бошлабди.
— Гапирмаяпти-ку?! - дебди чол.
— Ҳозир чекиб олсин, кейин гапирар, - дермиш кампир.