Қайнона-қайнота ҳақида латифалар

Ўғил онасига:
— Кечаси устимга кўрпани ёпаверманг!
Она:
— Ахир шамоллаб қолишинг мумкин.
Ўғил:
— Лекин ёнимдаги хотинимни усти очилиб қоляпти!
Қайнонанинг хасрати:
Уйга Wi-Fi ўрнатганимиздан буён келиним овқатларни тайёрлашни интернетдан бемалол кўриб оляпти.Фақат энди пиширишга вақти бўлмаяпти. Қўшни аёллар "Wi-Fi ни ўчириб қўйинг" дейишяпти. Тушунолмадим...?!
Ноутбукимни унутиб, гилам устида қолдирибман.
Қайнонам уни тарози деб ўйлаб устига чиқиб олса бўладими!?

Бир эркак янги йил кириб келаётганда “Хотиним камроқ гапирадиган, қайнонам бизникига меҳмонга келмайдиган бўлиб қолсин” деб ният қилибди.
Шундан буён уни хотини эрига индамасдан онасини кўргани уйига бориб-келадиган бўлиб қолган экан.