Саломатлик ҳақида латифалар

1. Онангни отангга маскасиз кўрсатма!
2. Бошингга қилич келса ҳам маска тақ!
3. Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр!
4. Дўст маска сўраганингда билинади!
5. Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам!
6. Бир ўзбекка ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек...
7. Маскага ишонма, маскасиз юрма!
8. Бугунги маскани эртага тақма!
9. Масканг халол бўлса, кўчада тақ!
10. Маскангни яширсанг, истимаси ошкор қилади!
11. Маскаси бўлмаса ҳам аптекачининг боласи гапирсин.
12. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам маскаси бор гапирсин!
13. Масканинг 3 кун тақилгани ҳам маска...
14. Эр хотиннинг уруши, дока масканинг қуриши...
15. Маска сотсанг қўшнингга сот, у билан ўзинг гаплашасан...
16. Маскаси йўқ, маскаси эскига кулади.....
17. Эл оғзига маска тутиб бўлмас!
18. Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор?
19. Масканг кечаги бўлса ҳам тақиб ол!
20. Маскалар бор, маскаларнинг нақшидир, Маскалар бор, микроб ундан яхшидир!
21. Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман афзал!
22. Олтин олма, маска ол, маска олтин эмасми?
23. Маскасиз бирни енгар, маскали мингни!
24. Карантиндан кейин маскани ... тақ!
25. Маскали, сенга гапираман, маскасиз, сен эшит!

Карантинга олинган иккита бемор гаплашмоқда:
— Қанақа қилиб қочамиз карантиндан?
— Касалхона девори паст экан. Девордан ошиб қочамиз.
— Деворни ўзи йўқ экан-ку!
— Нима? Тамом! Унда қочишни иложи йўқ!

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

Карантинда ўтириш жуда фойдали экан.
Битта пакетга 2078 та, иккинчи пакетга эса 3020 та гречка донасини солиб бизни алдаб юришган экан инсофсизлар! Бугун шуни аниқладим!
Ойим менга нуқул "Уйда ўтираверсанг, ҳеч нарсага эришолмайсан!" дер эдилар.
Энди эса уйда ўтириб, дунёни қутқаряпман.
Бошлиқ мажлис ўтказаётса, кимдир аксириб юборибди.
Ҳамма ниқобда, бошлиқ ким аксирганини билолмасдан:
— Ким аксирди? - дебди.
Ҳамма жим!
— Ким аксирди деяпман?!
Яна ҳамма жим!
Бир ходим секин ўрнидан туриб "Тамомман энди" деб "Мен, аксирдим бошлиқ" деса, бошлиқ:
— Соғ бўлинг! - деган экан.
— Сени орзуинг борми?
— Ҳа. Чекишни ташлашни хоҳлайман!
— Унда ташла!
— Кейин орзусиз нима қиламан?!
Ҳозирча кредитларни тўламай туринг! Банкдан қўнғироқ қилишса, телефон гўшагига қаттиқ йўталинг.

— Мен уйдаман, сиз қаердасиз?
— Мен мажлисдаман.
— Ие, қанақа мажлис? Ахир шифокорлар бир ерга тўпланманглар деяпти-ку!
— Ҳа, биз одамларни бир ерга тўпланмаслиги тўғрисида мажлис ўтказяпмиз.

Одамлар биринчи мартта МЧСнинг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи тўғрисидаги СМС хабарига амал қилиб уйда ўтирибдилар.