Саломатлик ҳақида латифалар

Карантинда уйда ўтирмаслик учун "яшил ҳудуд"ларни қидириб юрибман. Боғлар, далалар, ҳиёбонлар ўтмас экан!
Рўмолини ниқоб қилиб ўраган аёлдан тиббий ниқоб тақиб олишни сўрашди. Суҳбатнинг давоми:
— У ниқоб билан бу ниқобнинг фарқи йўқ-ку?!
— Сиз рўмолингизни ҳар 2 соатда алмаштириб янгиламайсиз-да!
— Мен сиз айтган ниқобни ҳам ҳар 2 соатда ҳеч ким янгиламайман...
— Юрагингиз мунтазам ураётгани йўқ. Ичасизми?
— Ичаман доктор. Лекин мунтазам ичаман.
— Қизиқ дўстим, Хитой қандай қилиб коронавирусдан қутулди экан-а?
— Улар пандемияга ҳам "бир оилага 1 нафар фарзанд" деган шартни қўйишди.

— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!

7 мартта овқатланиб, 11 мартта ухлаб турсам ҳалиям карантинда эканман.
Умримда биринчи мартта хорижга дам олиш учун коронавирус сабабли бора олмаяпман!
Олдинлари пулим йўқлиги учун бора олмасдим.
Бир куни шифохонага бир бемор келибди. Уни ҳамма ёғи тирналган, шилинган, қонталаш экан.
— Сизга нима бўлди? - дебди шифокор.
— Мени ари чақиб олди, - жавоб берибди бемор.
— Ари чақса, шу аҳволга тушасизми??? - сўрабди яна шифокор.
— Ахир мен ток устида узум узаётган пайтимда чақди ари, - деган экан бемор.
Отаси боласига дебди:
— Ўғлим сигарет чекма! Ароқ ичма!
Боласи:
— Ада, нега ғалати гапиряпсиз?
Отаси:
— Оғзимда нос бор-да болам!
Учта оғайни гаплашиб турганмиш:
— Мен 3 километргача маска тақмай юра оляпман.
— Мен 5 километргача бемалол маскасиз юра оляпман.
Учинчи йигит йиғлаб:
— Мен 1 қадам ҳам маскасиз кўчага чиқа олмаяпман. Чунки учасковой қўшним бўлади.