Саломатлик ҳақида латифалар

Мия кўринмайдиган жойда жойлашган.
Лекин ишламаса, дарров сезилади.
82 га кирган отахон врач қабулига келиб дебди:
— Мен келаси ҳафта яна уйланмоқчиман.
Врач:
— Сизни огоҳлантириб ўтмоқчиман. Ортиқча жисмоний зўриқиш ва ҳаяжонланиш ҳаёт учун хавфли!
Отахон:
— Майли, ўлиб қолса, яна бошқасига уйланаман!
Эр хотинидан сўрабди:
— Синган тишларингни даволатиш учун сенга нечи пул берган эдим?
— 2 млн. бергансиз.
— Камроқ гапирганинг маъқул. Энди пул бермайман!

Мутасадди ташкилот раҳбарларидан бири мажлисда:
"Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, сигарет чекувчилар давлатимиз бюджетига фойда келтиришар экан.
Ҳаётдан эрта кўз юмган ҳар бир чекувчи нафақахўр фуқародан ўртача 150 млн. сўм пулни тежаб қолишимиз мумкин-ку!
Сигарет қутисини устига шу маълумотни ёзиб чиқариш керак!"

Кўчада бир ҳовуч ширинликни паққос тушираётган болакайни кўрган киши унга деди:
— Кўп ширинлик еяверма! Бу соғлиғинг учун жуда зарарли!
Болакай:
— Мени 90 ёшга кирган бувам бор... – дебди.
Ҳалиги киши:
— Буванг ширинликларни камроқ егандур-да?! – деса, болакай:
— Бувам бировларни ишига камроқ аралашган.
Бир йигит хонасида нос чекиб ётса, отаси кириб қолибди:
Шунда йигит нима қилишини билмай, кўйлаги ичига қараб, "Туф-туф-туф чўчиб кетдим", деган экан.
— Бувим айтдилар, ёмғир ёғиб, кунлар совиб кетаркан...
— Бувинг кўп телевизор кўрадиларми?
— Йўқ...
— Унда қаердан билдилар?
— Тиззалари оғришидан!
Ишга боришни хоҳламагним учун эрталаб ҳамкасбларимга қўнғироқ қилиб, тана ҳароратим юқори экани айтиб, ёлғондан "Ковид бўлганга ўхшайман", деб айтдим.
Эртаси куни 3 та ҳамкасбим "Мендан ковид юқтириб олганини" айтиб ишга келишмади.
Бир киши докторнинг олдига келиб:
— Доктор, шу еримни ушласам оғрияпти, - деса, доктор:
— Ушламанг, оғримайди! Сиздан 50 минг сўм, - дебди.
Врач қабулида:
— Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...
— Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...