Саломатлик ҳақида латифалар

— Қон топширгани келдим.
— Тест учунми?
— Йўқ, ичиш учун! Яна нимага келардим!?

Врач бемор эркакни кўрикдан ўтказиб бўлгач, ташқарига чиқиб теришини сўрабди ва беморни хотини билан гаплашиб олиши кераклигини айтибди.
— Эрингизни аҳволи жиддий! – деб гап бошлабди врач. — Агар узоқ умр кўришини хоҳласангиз, унга фақат яхши гапириш, мазали таомлар тайёрлаб беришингиз, дам олишини таъминлашингиз, энг муҳими асабийлашмаслиги керак! – дебди.
Хотин врачни хонасидан чиқиб, эри билан уйга кетаётса, йўлда эри сўрабди:
— Врач нима деди хотин?
— Сизни узоқ яшамаслигингизни айтди, - дебди хотини.
Бир бемор палатада ётса, эшик тақиллабди.
— Кираверинг! - дебди бемор.
Чиройли бир ҳамшира қиз қўлида укол билан кириб келибди-да, қўлидаги уколни беморни ёнбошига қилиб турса, бемор:
— Синглим, барибир ёнбошимга укол қилар экансиз, нега эшикни тақиллатдингиз, - дермиш.
— Уйда бир ошхўрлик қилмаймизми?!
— Йўқ, биз озмоқчимиз-ку!
— Унда ош марказига пиёда борақолайлик...!
Қиз онаси билан докторга борибди. Доктор қизга:
— Ечининг, текширамиз, - деса
Қиз:
— Мен эмас, ойим касал, - деса
Доктор:
— Қани опажон оғзингизни очиб: "А-А-А" - денгчи дермиш.
— Дугонажон, қандай қилиб кечқурун соат 5.00 дан кейин овқат емасликни ўргансам экан?!
— Биласанми, сенга битта маслаҳат бераман...
— Маслаҳат беришни ўзимам биламан!
Бир одамни ўғлини қўшнисини кучуги тишлаб олибди.
Врачга борса, врач сўрабди:
— Болангизни қандай ит тишлади?
— Кичкина ит тишлади, - жавоб берибди ҳалиги одам.
— Дайди ит тишладими ёки таниш итмиди деб сўраяпман, - дебди врач.
— Мени итлардан танишим йўқ, - дебди бояги одам.
— Доктор, давоси йўқ қандай дардга чалинибман?
— Пулсизлик дарди...
Окулист врач ҳузурида:
— Ҳурматли бемор, яқинда кўзойнаксиз китоб ўқишни бошлайсиз.
Бемор:
— Қанақасига? Ахир мен ҳеч нарсани кўрмаяпман-ку!
Врач:
— Мен бармоқларингиз билан ўқийсиз китобни демоқчи эдим.
Ёш қиз доктор хонасига югуриб кириб:
— Ёрдам беринг, мени ари чақиб олди...
Доктор:
— Ҳечқиси йўқ! Ҳозир малҳам суриб қўяман, тузалиб кетади.
Қиз:
— Қандай қилиб сурасиз? У аллақачон учиб кетди-ку!