Саломатлик ҳақида латифалар

Доктор қабулида:
— Доктор айтинг-чи, шу гап ростми? Соғлиқни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмас экан?!
— Ким айтди сизга бу аҳмоқона гапни?
— Юр, айланиб келамиз.
— Бормайман. Оёқларим оғрияпти.
— Нима бўлди?
— Ёшим 40 дан ошди.
Афандини тоби қочибди. Лекин табибга тўлашга пули ҳам йўқ экан.
Табибни олдига келиб:
— Айтинг-чи, сиз шамоллаб қолсангиз қандай тузаласиз? - дебди.
Табиб даволаниш сирини ипидан игнасигача айтиб берибди.
Афанди табибни гапини диққат билан эшитгач, "Раҳмат" деб чиқиб кетибди.
Касалхонада:
— Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти?
— Бемор бақиряпти.
— Наркоз қилишмадими унга?
— Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ.
— Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими?
— Йўқ. Врач интернетга кириб, "Ок гугл. Аппендикс қайси тарафда жойлашган" деган эди, бемор уни гапини эшитиб қолди.
— Доктор, бетоб бўлиб қолдим. Нима қилай?
— Тезроқ тузалинг!
— Раҳмат доктор!
Олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида қурт сизга қараб турган бўлса ёмон.
Агар олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида яримта қурт турган бўлса унданам ёмон.
— Мен чекишни ташладим!
— Янами?

Беморга капельница қўйган ҳамшира қиз краватни бир четига ўтириб олиб, телефон ўйнай бошлабди.
— Яхшимисиз бемор?
— Яхшиман.
— Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Яхши.
— Ҳозир капельница тугаса, аҳволингиз анча яхшиланади.
— Капельница шланкасини устидан турмасангиз, аҳволим ҳеч қачон яхшиланмаса керак...

— Хотинингиз оғир асаб касаллигига чалинган. Лекин сиз хавотир олманг, бундай беморлар баъзан узоқ умр кўришади.
— Айтинг-чи доктор, уларни эри-чи? Узоқ яшай олишадими?

— Дўстим, оғзимдаги ҳамма 32 та тишимга тилла қўйдирдим. Энди тишимни эҳтиёт қилишим, оғзимда ёнғоқ чақмаслигим керак...!
— Менимча сен энди шунча тилла тиш билан ўзингни эҳтиёт қилишинг керак.