Шифокорлар ҳақида латифалар

Бир официант врач ёнига келиб, шикоят қилибди:
— Доктор, тунлари тушимга иш вақтим киради. Менга хўрандалар овқатланиб бўлгач, чой пули узатишса, мен пулларни олмасдан, қўлим билан итариб ташлайман, - дебди.
Врач:
— Сизга қандай ёрдам беришим мумкин?! Тинчлантирадиган дори ёзайми?
— Йўқ доктор, қўлларимни синдириб ташланг!
Самолётда бир гуруҳ жинниларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга олиб кетишяпти. Табийки улар билан бирга даволовчи врачлар ҳам бор экан.
Врачлардан бири жинниларни ҳар бирига 1 шишадан газли сув тарқатиб чиқибди.
Жиннилар газли сувни ичишиб бўлишгач, бирин кетин ўзларини самолётдан пастга ташлай бошлашибди. Фақатгина битта жинни ўзини ташламабди. Врачлар ундан:
— Шерикларинг қаёққа кетишди? деб сўрашибди.
— Улар магазинга бутилка топширгани кетишди - дебди.
— Сен нега бормадинг? - сўрашибди врачлар.
— А мен уларга ухшаб жиннимасман, бугун якшанба магазин ишламайдику - дебди.
Операциядан чиққан бемор ўзига келиб, ўзига ўзи дебди:
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?
Бир куни шифокор руҳий касалларни текширгани келибди. Бир бемор пойафзални қўлига олиб, “Тузик қара, бизни текширгани шифокор келибди”, - деб турган экан, шифокор шу беморнинг ёнига келиб:
— Сен нега ит билан гаплашиб ўтирибсан, - деганда
— Доктор бу ит эмас пойафзал-ку, - деб жавоб берибди.
Шифокор хурсанд бўлиб:
— Нега бу инсонни бу ерда олиб ўтирибсизлар? Ахир у соппа-соғ-ку.
Бемор пойафзалига қараб:
— Тузик кўрдингми бизнинг гапимизга шифокор ишонди - деб хурсанд бўлибди.
А-ҳа, қўлга тушдингми? - деди Насриддиннинг дўстларидан бири. Пиво ичаяпсан! ўзинг айтгандинг, пиво ичишни доктор тақиқлади, деб. Демак, сен бюллетенни бир неча кунга чўзмоқчисан!
— Тақиқлагани тўғри. Лекин бюллетенни чўзиш тўғрисидаги гапинг нотўғри. Бундан ташқари, доктор менга ичишни тақиқлагандан кейин кўп ўтмай қазо қилди.
Хўш, у ўлганидан кейин ҳам буйруғига бўйсунишим керакми?
Бемор:
— Доктор мени жигарим оғрияпти
Шифокор:
— Ҳозир текшириб кўрамиз, биронтаси билан урушганмидиз?
Бемор:
— Ҳа, кеча 5таси билан урушгандим.
Шифокор:
— Ана бўлмасам ўзингиз нозик бола экансиз қандай урушдингиз?
Бемор:
— Ҳамма қатори.
Шифокор:
— Қаерда урушдинигиз?
Бемор:
— Группада!....
Қиз онаси билан докторга борибди. Доктор қизга:
— Ечининг, текширамиз, - деса
Қиз:
— Мен эмас, ойим касал, - деса
Доктор:
— Қани опажон оғзингизни очиб: "А-А-А" - денгчи дермиш.
Бемор касаллик варақасини врачга берди. Врач уни варақлаб:
— Ишлар чатоқ, аҳвол оғирга ўхшайди. Шу ёшда ҳам шунчалик бўладими?
Беморнинг ранги оқариб, қўрқиб сўради:
— Доктор, аҳволим жудаям ёмонми?
— Ҳа, кўзойнаксиз ўқий олмаяпман...
Пиёниста даволанишга келибди. Врач:
— Ҳўш, кўп ичасизми?
— Унчалик кўп эмас, кунига икки литр ароқ холос...Бир грамм ҳам кўп эмас!
— Эх-хе! Анчадан бери ичасизми?
— Унчалик кўп бўлгани йўқ, 12 ёшимдан бери...
— Ух-хў! Бўлмаса, даволанасиз! Факат битта шарти бор!
— Қанақа?
— Даволашни бошланишида кунига 200 граммдан кўп ичмайсиз!
— Икки юз грамм... Бўпти! ...Эртаси куни пиёниста оёғини зўрға судраб босиб, аллақандай қўшиқни хиргойи қилганча келибди.
— Азизим, сиз билан келишгандикку, кунига 200 граммдан кўп бўлмасин, деб!?
— Нима, мени битта сизда даволанаяпти деб ўйлайсизми?
Бемор:
— Доктор, соғлигим жойида эмасга ўхшайди! Эндигина қирк ёшни қораладим, лекин кўзгуга қарашга қўрқаман! Тепакалман, кўзларимнинг ости осилиб қолган, юзимни ажин босган, тишларим тўкилиб кетган! Менга нима қилган, а?
Доктор:
— Аниғини айтолмайман... Балки ҳаммаси сиз ўйлаганчаликмасдир... Нима бўлганда ҳам, кўзингиз ўткир экан!