Шифокорлар ҳақида латифалар
Лекин уни мамлакатдан Коронавирус карантини сабабли чиқаришмаётган эмиш.
— Бир-икки кунда сизга жавоб берамиз. Сиз тўлиқ соғайдингиз. Асосийси, инсонларга "Йўқ" деган жавобни беришни ўргандингиз.
— Раҳмат доктор.
— Касалхона учун пулни пластикда тўлайсизми?
— Йўқ!
— Нақд тўлайсизми?
— Йўқ!
— Тушунмадим. Ўзи пулни тўлаш ниятингиз борми?
— Йўқ!
Машинадан ҳайдовчи ҳовлиқиб тушиб:
— Бахтингиз бор экан, мен – врачман! – деса, ерда ётган пиёда:
— Сизни бахтингиз йўқ экан, мен – юристман! – дермиш.
— Ичаман доктор. Лекин мунтазам ичаман.
— Сизга нима бўлди? - дебди шифокор.
— Мени ари чақиб олди, - жавоб берибди бемор.
— Ари чақса, шу аҳволга тушасизми??? - сўрабди яна шифокор.
— Ахир мен ток устида узум узаётган пайтимда чақди ари, - деган экан бемор.
— Тобингиз қочган бўлса, сабаби бордир? Бирор сурункали дардингиз борми?
Бемор:
— Бор доктор! Менда сурункали пул етишмовчилиги ва атрофда бўлаётган воқеалардан ваҳима бор!
— Агар ароқ ичмасангиз, умрингизни анча узайтирасиз!
Бемор:
— Тўғри айтасиз доктор! 1 ҳафта ичмагандим, 1 йилдек туюлди.
— Юрак уришингиз меъёрда. Қон босими ҳам яхши.
Бемор:
— Раҳмат доктор. Демак мен соғлом ўляпман.
— Шиппак олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кийимларингизни олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.
— Пулингиз борми?
— Йўқ.
— Бунақа ҳаётни нима кераги бор?!