Шифокорлар ҳақида латифалар
— Доктор, шу еримни ушласам оғрияпти, - деса, доктор:
— Ушламанг, оғримайди! Сиздан 50 минг сўм, - дебди.
— Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...
— Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...
— Мени ари чақиб олди, - дебди.
Доктор:
— Ҳечқиси йўқ! Ҳозир малҳам суриб қўяман, - деса, қиз:
— Қанақа қилиб сурасиз, ари аллақачон учиб кетди, - дебди.
— Уч маҳал ичсангиз "отдек" бўлиб кетасиз...
Бемор:
— Майли. Лекин дорини номини айтмадингиз-ку?! - деса, шифокор:
— Дорини нима алоқаси бор бу ерда?! - деган экан.
— Қўрқма Алишер, бу ишни дипломсиз ҳам уддалайсан!
Бемор:
— Мени исмим Алишер эмас...
Стоматолог:
— Алишер менман!
— Кўричакни топиб бўлмаяпти, ўзингиз кўриб берсангиз, - дебди ходимлари.
Бош врач кўричакни топаман деб беморни қорнига қўлини тиқса, қаттиқ нарса турганмиш.
— Нима бу? Ие, машинани калити нима қиляпти бу ерда?!
— Табриклаймиз!!! - дебди ҳамма ходимлари бир овоздан.
— Айтинг доктор, умид қилсак бўладими? - дейишса, доктор:
— Умид қилманглар! Бу оддий шамоллаш, ўтиб кетади, - дермиш.
— Бунақа вазнга мос келиши учун бўйим қанча бўлиши керак?
Врач:
— Тўрт метр бўлиши керак...!
— Доктор, жигарим қаттиқ оғрияпти.
Доктор:
— Тез-тез ароқ ичиб турасизми?
Бемор:
— Вой ҳар куни ичаман, ёрдам бермайди...
Турли хил ҳарфлар ёзилган Сивцева жадвалини беморга кўрсатиб врач дебди:
— Хўш бемор, охирги қатордаги сўзларни кўряпсизми? Ўқинг-чи!
— Ўқитувчи нашриёти. Адади 5000.