Шифокорлар ҳақида латифалар

Бир куни жиннихонада докторлар жинниларни текшириш учун ҳаммасини йиғиб, бўм-бўш бассейнга олиб келиб, "чўмилинглар" дебди. Ҳаммаси бирин-кетин бассейнга ўзларини отибди. Лекин бир жинни чекада турганмиш. Докторлар уни тузалди деб уйлаб, олдига бориб,
— Сен тузалдинг уйинга кетаверсанг бўлади, - деса,
жинни:
— Ҳозир, битта калла ташлаб чиқай, - дермиш...
Кунларнинг бирида фермернинг оти касал бўлиб қолибди. Ҳар қанча даволаса ҳам тузалмабди. Ветеринар врач олиб келиб кўрсатса, врач отхонадан ташқарига дебди:
— Ҳозир битта дори ичираман, эртага оёққа турса-турди. Турмаса, сўйиб юборинг!
Бу гапни ҳовлида юрган хўроз эшитиб қолибди. Отхонага кириб, бор гапни отга айтиб берибди.
Эртаси куни эгаси кирса, от зўрға оёққа турибди. Отнинг эгаси чўнтагидан телефонини олиб:
— Алло, доктор. Отим тузалди. Келсангиз, суюнчисига хўрозимни сўйиб, бир мазза қилиб ўтирардик, - дермиш.
Жиннихона бош шифокорига мухбир савол бермоқда:
— Беморларингиз соғайганини қандай биласиз?
— Ваннага сув тўлдирамиз ва ёнига қошиқ билан коса қўямиз. Беморларни чақирамиз ва ким биринчи бўлиб ваннани бўшатса, ўшанга жавоб беришимизни айтамиз.
— Тушунарли, соғ одам сувни коса билан бўшатади, шундайми?
— Йўқ, соғ одам ваннанинг тиқинини суғуриб ташлайди.
Театрда катта премьера кетяпти. Саҳнада актёрлар роль ижро этишяпти. Тўсатдан томошабинлар орасида маст одамнинг овози:
— Залда врач борми? Борми врач орангизда?
Ҳамма ўрнидан туриб, залда ваҳимали шовқин бошланиб кетибди. Актёрлар ҳам тўхтаб қолишибди.
Шу пайт олдинги қатордан бир одам:
— Ҳа, мен врачман. Нима гап? - деса, ширакайф овозда ҳалиги маст киши:
— Зўр спектакль экан-а, ҳамкасб!? - дермиш.
Бир одам докторга келиб, шикоят қилибди:
— Биласизми, мен эшакдек ишлайман, итдек чарчайман, лекин мушукчалик ҳам овқат емайман. Нима қилай, айтинг...!
— Мен ҳайвонлар доктори эмасман, одамларни даъволайман! Сиз ветеринарга борганингиз маъқул!
Қулоғи эшитмай қолган отахон врач қабулига келиб учраган экан. Врач унга нўхатдай келадиган Японияда ишлаб чиқарилган аппаратни чолнинг қулоғига ўрнатиб берибди. Орада бир ой ўтиб, врач чолдан хабар олиш учун қўнғироқ қилибди:
— Отахон, аппарат яхши ишлаяптими? Оила аъзоларингиз нима фикрда? - деса, чол кулиб:
— Ҳаммаси яхши. Уйдагилар эшита бошлаганимни билгани йўқ. Лекин бир ой ичида васиятномамни уч мартта ўзгартирдим..., - дермиш.
Ҳомиладор аёл акушер кўригидан ўтиб бўлгач, суҳбатлашибди:
Акушер:
— Мана, тўққиз ойдан сўнг она бўласиз!
Аёл:
— Нимага тўққиз ой? Намунча узоқ? Икки ойдан сўнг иложи йўқми?
Врач ҳайратланиб:
— Буни асло иложи йўқ! Табиат қонуни шунақа. Она фарзандини тўққиз ойда дунёга келтиради, икки ойда эмас...
— Табиатни тинч қўйинг! Тажрибасиз эканингиз кўриниб турибди. Биз танлов ўтказиб, икки ойда ишни битирадиган пудратчи топамиз. Хайр! Фейсбукда "Потребитель"га сиз ҳақингизда салбий фикрлар ёзиб қолдираман.
Бир одамни ит тишлаб олди. У докторга борди.
— Сизни қутурган ит тишлабди, - деди доктор.
Шунда ҳалиги одам қоғозга шошиб бир нималарни ёза бошлади.
— Нима, васиятнома ёзяпсизми? - сўради доктор. Ҳавотирланманг, тузалиб кетасиз.
— Мен тузалгунимча тишлашим керак бўлган одамларнинг рўйхатини тузяпман.
— Алло, бу тез ёрдамми?
— Ҳа, бу тез ёрдам.
— Хотиним напитка деб ўйлаб баклашкадаги бензинни ичиб юборибди, ҳозир ичи қизиб ҳовлида югуриб юрибди.
— Хавотир олманг 10 кмдан кейин бензин тугаса ўзи тўхтайди.
Бир одам ветеринарни мазаҳ қилмоқчи бўлибди:
— Сиз мол докторимисиз?
— Ҳа, қаерингиз оғрияпти?