Телефон ҳақида латифалар

Келинига телефон қилган қайнона сўрабди:
— Ўғлим қалай? Яхши юрибдими?
Келини:
— Ҳа. Ҳар куни маст бўлиб ярим тунда уйга келадилар. Ишга бормаяптилар. Нотаниш аёллар телефон қилиб гаплашиб ўтиришади.
Қайнонаси:
— Хайрият! Касал бўлмаса бўлди!
— Кўпчилик ёшлар Интернетдан чиқиб кета олишмаяпти.
— Нега? Нима ҳалақит беряпти?
— Буни хоҳлашмаяпти.
Ижтимоий тармоқларнинг энг яхшилари:
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.
Телефонимга СМС келди.
"Қарзларингни қайтар! Акс ҳолда севган қизингни бошқа қайтиб кўрмайсан.
Ўқиб ҳайрон қолдим. Бўйнимдаги шунча катта қарзларим бунчалик кўп қувонч олиб келади деб ўйламагандим.
Кечаси соат 23.00лар атрофида. Телефон қўнғироғи жиринглабди.
Эр:
— Алло?
Хотин:
— Лаббай?
Эр:
— Бугун кеч қолиб кетдим...
Хотин:
— Ҳечқичи йўқ.
Эр:
— 3-4та оғайниларим билан кафеда ўтиргандик.
Хотин:
— Майли, яхши!
Эр:
— Кечирасиз, бошқа жойга тушдим шекилли?!
Миллионлаб инсонлар телефон наушникларини сими чигал бўлаверишидан азият чекади.
Шунинг учун Apple компанияси симсиз наушникларни ишлаб чиқарди. Энди улар чигал бўлмайди, шунчаки йўқолиб қолади.
Телефон қўнғироғи жиринглайди:
— Валиевмисиз?
— Нима эди?
— Ҳа ёки йўқ денг!
— Ҳа ёки йўқ.
Икки дўст суҳбатидан:
— Ўртоқ, ҳаётингда йўл қўйган энг катта хато қайси?
— Тунов куни ўзим яхши кўрган мобил ўйинини 98% бўлганида "отменить" қилиб чиқиб кетгандим. Уни 98% бўлишини мен 3 соат кутгандим...
Икки талаба суҳбатидан:
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.
Эр хотинига:
— Наҳотки бу дугонанг билан бор-йўғи ярим соат гаплашдинг?!
Хотини:
— Йўғ-е, дугонаммас! Адашиб тушибди...