Уддабуронлар ҳақида латифалар

— Коронавирусни аниқлайдиган тест жуда-ям тез ишлар эканми?
— Ҳа, 1 сонияда бизни клиникамиз сизда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаб беради.
— Қандай қилиб бунча тез?
— Аввал ўзимиз уни сизга юқтириб, кейин "100% бор!" деб айтаверамиз бемалол.

Қўқонда ишлаб чиқарилаётган аёллар кийимини бир одам жуда катта миқдорда сотиб оларкан.
Бир тикувчи қизиқиб ундан сўрабди:
— Хотинингиз киядими ҳаммасини ёки опа-сингилларингизга ҳам совға қиласизми?
— Йўғ-е! Хотинимни телеграмда "Турецкий" кийимлар сотадиган группаси бор.

Профессор талабага:
— XV асрда яшаган буюк олимлар тўғрисида бирор маълумот айта оласизми?
Талаба:
— Албатта! Уларни барчаси аллақачон вафот этишган.
Севишган йигит ва қизнинг суҳбати:
— Менга қачон уйланасиз?
— Бир фолбин айтди, мени биринчи хотиним вафот этармиш. Биринчи бошқасига уйланиб, ундан кейин сенга уйланаман.
Ҳа, шу ердамидинг ярамас ўғри!
Қани чиқ бу ёққа! - дебди картошка эккан деҳқон қўнғизга қараб.
Қизалоқ ва отаси:
— Адажон, мен катта бўлсам сиздек гўзал бўламан.
— Қизим, ойингдек гўзал бўлишинг керак.
— Йўқ. Ойимдек бўлишим учун анча ҳаракат қилишим керак экан. Аввал крем, кейин упа, кейин қалам, туш, лаб бўёғи, ...
Сизда ҳаммаси оддий. Уйқудан туриб юзингизни ювасиз, тамом!
2 та талаба учрашиб қолибди:
— Кеча нега автобусни орқасидан югуриб кетаётгандинг?
— Автобусга пулни тежамоқчи бўлдим.
Манзилга етиб келган йигит ҳайдовчидан сўрабди:
— Нечи пул бўлади?
— 4000, - дебди ҳайдовчи.
Йигит 2000 берибди.
— Нега 2000? Қолган ярми-чи? - деса, йигит:
— Машинада сиз ҳам келдингиз-ку! - дермиш.
Мени укам пул топишни йўлини катталардан яхшироқ билади.
Мактабда олган ҳар бир "5" баҳосига адам 10 минг сўмдан берадилар.
Ўша 10 минг сўмдан 5 мингини устозига берса, устози яна "5" баҳо қўйиб беради.
Қарабсизки, укамга ўз-ўзидан пул келиб тураверади-да!
Афандини тоби қочибди. Лекин табибга тўлашга пули ҳам йўқ экан.
Табибни олдига келиб:
— Айтинг-чи, сиз шамоллаб қолсангиз қандай тузаласиз? - дебди.
Табиб даволаниш сирини ипидан игнасигача айтиб берибди.
Афанди табибни гапини диққат билан эшитгач, "Раҳмат" деб чиқиб кетибди.