Ёшлар ҳақида латифалар

Нимага куёвларга 40 килограмлик қопни кўтаришда муаммо бўлади-ю, 50 килограмлик келинни кўтариш муаммо эмас?!
Йигит билан қиз учрашувга чиқишибди. Бир соат ўтибди - жимлик, икки соат ўтибди - жимлик. Қизни жаҳли чиқиб:
— Тилингиз борми?
— Ҳа
— Қўлингиз борми?
— Ҳа
— Унда нимадир қилинг, - деса.
Йигит қўлини лабига олиб бориб:
— «бринг, бринг» - қилганмиш.
Автобусда кетаётган ёш йигитча ўриндиқда бўйнига тилладан ясалган самолёт занжирини илиб олган аёлга термулиб кетаётса, аёл унга қараб:
— Ҳа, йигитча, самолёт ёқиб қолдими? - деса,
Йигит:
— Йўқ, аэропорт ёқди, - деб жавоб берибди.
Йигит қиз танишуви:
Йигит:
— Яхши қиз, сизга қанақа йигитлар ёқади?
— Менга ҳарбий йигитлар ёқади улар қўрқмас бўлади. Яначи-яна ҳинд йигитлари ёқади, улар жудда эҳтиросли бўлишади.
— Яначи?
— Корейс йигитлари ёқади улар моҳир қиличбоз бўлишади.
— Унда танишиб қўяйлик, оддий лейтенант Амитабх Жумонг.
Бир қиз фолбин олдига келиб:
— Хола, мени 2та йигит севади, қайси бирини омади чопади, - деса
Фолбин:
— Азизнинг омади чопади, Аҳмад эса уйланади, - дермиш
Йигитга қиз айтяпти:
— Сизга футбол бўлса бўлди. Ундан бошқа нарсани ўйламайсиз!
Йигит:
— Бу нотўғри. Сени хам ўйлайман.
Қиз:
— Хўш унда айтинг-чи, биринчи мартта қачон учрашганмиз?
Йигит:
— 27 май 2013 йил: Реал билан Барселона ўйнаганди ўша кун...
Бир қиз ажойиб йигит билан танишиб қолибди. Йигит билан ҳар куни учрашиб, бирор жойга боришгач, қизни уйга олиб келиб қўяркан-да, — Тўхтанг. Шошмай туринг!, - деб машинасидан тушиб, қизга эшикни очиб бераркан. Қиз дугоналарига мақтаниб:
— Ҳали бунақа олийжаноб йигитни учратмагандим, - дебди.
Йигит эса ярим йилдан бери машинасининг эшигини ичкаридан ҳам очилиши учун устахонага олиб боролмаётган экан...
Қизни уйига совчилар келиб, йигитни мақтай бошлашибди:
— Ўғлимиз ичмайди, чекмайди, қизлар билан-ку умуман гаплашмайди...
Қизнинг онаси:
— Соғлиғи жойидами ишқилиб???
Йигит билан қиз телефонда СМС орқали гаплашмоқда:
Йигит:
— Салом, бахшимисиз?
Қиз:
— Бахшимисиз???
Йигит:
— Э, узр! "Яхшимисиз" демоқчи эдим. Мана бу "Айфон"нинг клавиатурасидаги ахмоқ автокорректор шундай деб ўзгартириб юборибди...
Қиз:
— Ҳа... Нима бўлди экан дебман!? Ўчириб қўя қолинг ўша автокорректорни.
Йигит:
— Мна, у4риб к6едем авт6крректрри. Мнм4а wунака гаплаwсе йахщиде, а нма ддиз?
Қиз:
— Йўқ, яхшиси автокорректорни ёқиб қўя қолинг!
— Юр Дилдора, кинога борамиз.
— Кетдик!
— Йигитинг рашқ қилмайдими?
— Йўқ, уни эрим уриб, ўлдириб қўйган.