Ёшлар ҳақида латифалар

Йигит севган қизига дебди:
— Менга турмушга чиқиш таклифини бергандим. Анчадан бери жавоб бермаяпсан?!
Қиз дебди:
— Ўшандан бери қанча ойлик маош олишингизни билолмаяпман...!
Йигит қиздан сўрабди:
— Ёшингиз нечида?
Қиз:
— Қиз боладан ёшини сўраб бўлмайди!
Йигит:
— Ҳа майли. Унда туғилган кунингиз қачон?
Қиз:
— 24 мартда.
Йигит:
— Қайси йили?
Қиз:
— Ҳар йили!
— Биласанми дўстим, сен жуда тарбияли, камтар, ақлли ва хушчақчақсан!
Оғир-босиқ феълинг ҳам бор. Айниқса қўлинг очиқлигига гап йўқ!
— Э, биламан! Лекин бундан кўп зарар кўраман...
— Гап сенда эмас! Муҳими дўстларингга фойдаси бор!
Қария ёш йигитга дебди:
— Ақлинг бўлса, чиройли қизга уйланма!
— Нимага? – сўрабди йигит.
— Чиройлиси ташлаб кетади.
— Хунук қизлар ҳам ташлаб кетса-чи?
— Э хунуги даф бўлиб кетмайдими!?
Ошпазлик курсида таҳсил олаётган қизидан онаси сўрабди:
— Ўзинг тайёрлаган таомдан татиб кўришга рухсат беришадими?
Қизи кўзига ёш олиб:
— Мажбур қилишади, - дебди.

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.

Бўйи етган қиз дугонасига:
— Менга турмушга чиқишни таклиф қилишди.
Дугонаси:
— Зўр-ку! Кимлар?
Қиз:
— Ота-онам.

Тўйларига бир ҳафта қолганда қиз бўлажак турмуш ўртоғига дебди:
— Сизга гуноҳларимни очиқ-ойдин гапириб бермоқчиман.
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Ахир 3 кун олдин ҳамма гуноҳларингни айтиб бергандинг-ку?! - деса, қиз:
— Янгилари бор! - дебди.