Ёшлар ҳақида латифалар

Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб:
— Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант:
— Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди.
Талаба бўлса:
— Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Бир йигит офисдаги ҳамкасбларига:
— Мен эртага ишга келмайман.
Ҳамкасблари:
— Нега?
Йигит:
— Ҳозирча билмайман. Албатта бирор баҳона топаман.
Машина йўлида одамлар тўпланиб туришса, ўтиб кетаётган кампир:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Шу ерда турган одам:
— Бир талабани машина уриб кетибди, - дебди.
Кампир хотиржам туриб дебди:
— Ҳайрият-ей! Мен одамни уриб кетибдими дебман...
Ҳурматли қизлар! Агар қизлар билан юрмайдиган йигитга турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, карантин айни вақти.
Муддат: Карантин даври тугагунча!
Бир қиз дугонасидан сўраётганмиш:
— Дугонажон, шамоллаб қолганингда нима қиласан?
Дугонаси жавоб берибди:
— Шамоллаганимда аксираман, йўталаман ҳам...!
Бир йигит қизига СМС ёзибди:
— Қалайшан?
Қиз:
— Нега ш? с эмас?
Йигит:
— Оғзимда ношим бор!
Учта оғайни гаплашиб турганмиш:
— Мен 3 километргача маска тақмай юра оляпман.
— Мен 5 километргача бемалол маскасиз юра оляпман.
Учинчи йигит йиғлаб:
— Мен 1 қадам ҳам маскасиз кўчага чиқа олмаяпман. Чунки учасковой қўшним бўлади.
Йигит қизга:
— Ҳой қиз, тушиб қолди.
Қиз:
— Сеникиям тушиб қолмасин, осилиб турибди-ку!
Йигит:
— Нимани айтяпсан? Сени пулинг тушиб қолди.
Қиз:
— Калитинг шимингни орқа тарафида осилиб турибди. Шуни айтгандим.
ТАТУ талабалари ўта ақлли робот яратишди.
Робот карантин тугаши билан Грин карта ўйнаб, АҚШга кетмоқчи эканини айтибди.
Бир йигит уйланиб, дўсти билан гаплашиб қолибди. Дўсти сўрабди:
— Мана уйландинг, энди бахтлимисан?
Уйланган йигит:
— Ким уйланиб бахтли бўлибди?
— Кашей. Чунки уни қайнонаси бўлмаган.