Ёшлар ҳақида латифалар

Йигит телефонидан телеграм, инстаграмга кириб ўтиравериб, қаерда экани, қанча вақт ўтирганини ҳам эсидан чиқариб қўйибди. Бир пайт эшик таққиллабди.
— Кираверинг, эшик очиқ, - дебди.
Бироздан кейин яна таққиллабди.
— Кираверинг дедим-ку, - жавоб берибди йигит.
Эшикни орқа тарафидаги овоз:
— Чиқсанг кираманми!? Хожатхонага кирганингга 2 соат бўлди, - дебди.
Никоҳ оқшомида куёв уялиб ўтирган келинга дебди:
— Тўйгача қўлингни ҳам ушлатмадинг. Одобли қиз эканинг шундоқ кўриниб турибди. Акс ҳолда сенга уйланмаган бўлардим.
Келин жавоб берибди:
— Шу нарсага фаросатим етгунича биласизми мени қанча йигитлар ташлаб кетишган...!

Севган қизи билан уришиб қолган йигит дўстидан 100 долларга заҳар топиб беришини сўрабди.
Дўсти:
— Жиннимисан?! Шунча пулга заҳар олгунча, 2 метр арқон олиб ўзингни осақол, - деса, дўсти:
— Ўзимни оссам бўғилиб ўламан-ку! - деган экан.

— Ҳақиқий йигитлар қандай қизларни севади?
— Бошқа йигитни севадиган қизларни севишади.
— Нима учун?
— Ўша йигитдан қизни тортиб олиш "йигит кишининг" иши-да!
Тўйда келин-куёв ўтирса, келин куёвга шивирлармиш:
— Тезроқ тўй тугаса-ю, ичкарига кираволсак...!
Куёв келинга қараб:
— Сизни ҳам оёғингизни янги туфли сиқиб юбордими-а?!
Мактаб ва институтларда оффлайн ўқишлар бошланди.
Ҳамма йигитларни бир савол қийнайди. 8 мартга қизларга совға берамизми? Ахир 14 январда улар беришмади-ку!?
Одатда қизи бор оналар:
— Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...!
— Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
— Дугонажон, нима қиляпсан?
— Мангу олов ёнида турибман.
— Нима? Хотира майдонидамисан?
— Ошхонадаман!
Дугоналар суҳбатидан:
— Биласанми ўртоқжон, йигитим мени ташлаб кетганди. Кейин уни ёмон дуо қилдим!
— Нима деб дуо қилдинг?
— Дунёдаги энг тасқара, беўхшов, алвастини ёнига боргин деб дуо қилдим.
— Хўш, нима бўлди кейин?
— Эртаси куни йигитим ўзи ёнимга қайтиб келди...
Метрода қари онахонни рўпарасида сақич чайнаб ўтирган йигитга онахон дебди:
"Бекорга менга шунча гапни гапиряпсан. Қулоғим оғир болам, эшитмайман!"