Ёшлар ҳақида латифалар

Психология дарсида талабалар профессордан маъруза тинглашмоқда.
Профессор:
— Ҳозир мен сизларга инсондаги 2 ҳолатни кўрсатиб бераман.
Профессор қўл телефондан хоҳлаган рақамига қўнғироқ қилиб:
— Алло, Бахтиёр борми? - дебди.
Гўшакдан:
— Бошқа рақамга тушдингиз. Бахтиёрни рақами эмас! - деган жавоб бўлибди.
— Бу "безовталаниш" ҳолати, - дебди профессор.
Кейин яна телефондан ўша рақамга қўнғироқ қилибди.
— Алло, Бахтиёр келмадими ҳали? - дебди профессор.
— Мен сизга Бахтиёрни рақами эмас деб айттимми?! Нега тушунмайсиз?! - деб жавоб беришибди.
— Бу "асабийлашиш" ҳолати, - дебди профессор.
Шу пайт олди қаторда ўтирган талабалардан бири дебди:
— Мен "шокка тушиш" ҳолатини кўрсатиб бермоқчиман.
— Марҳамат! - дебди профессор ва қўлидаги телефонни талабага узатибди.
Талаба яна худди ўша рақамга қўнғироқ қилиб:
— Алло, мен Бахтиёрман! Мени ҳеч ким сўрамадими? - дебди.
Қиз ташлаб келаётган йигитини орқасидан бақириб:
"Мени ҳеч қачон унута олмайсан!" деган экан.
Ўша йигит ҳозир бу гапни ким айтганини эслай олмабди ҳатто.
Кунларнинг бирида ёшгина қиз дугонасига ҳасратини айтиб кетибди:
— Мени йигитим 2 кун аввал ташлаб кетди.
Дугонаси:
— Вой дугонажон, мен бўлса 2 кун аввал бир йигит билан танишиб қолдим.
— Дугонажон, қандай қилиб кечқурун соат 5.00 дан кейин овқат емасликни ўргансам экан?!
— Биласанми, сенга битта маслаҳат бераман...
— Маслаҳат беришни ўзимам биламан!
Кириш имтиҳонлари, охирги босқич.
— Билет тортинг!
— Савол: Коррупцияга қарши кураш агентлиги...
— Хўш жавоб борми?
— Тайёрланмаган эдим...
— Майли борақолинг, баҳоингиз 4!
— Раҳмат ада!

Йигит:
— Менга турмушга чиқсанг, дунёни исталган шаҳарида дам оласан
Қиз:
— Ундай бўлса, розиман!
Тўйдан кейин.
Йигит:
— Мана, хоҳлаган жойда дам ол!
Қиз:
— Бу нима?
Йигит:
— Дунё харитасини расми туширилган гилам!

— Ўғлим, ҳеч қачон чиройли қизга уйланма!
— Нимага ада?
— Чиройли қизлар сени ташлаб кетади!
— Хунук қизлар ҳам ташлаб кетиши мумкин-ку?!
— Кетса-кетавермайдими!
Ёш қиз доктор хонасига югуриб кириб:
— Ёрдам беринг, мени ари чақиб олди...
Доктор:
— Ҳечқиси йўқ! Ҳозир малҳам суриб қўяман, тузалиб кетади.
Қиз:
— Қандай қилиб сурасиз? У аллақачон учиб кетди-ку!
Институтда курсдошларим мендан сақич сўрайверган эди, бўшаган дори идишига сақичларимни солиб олдим.
Бўйдоқ йигитга ота-онаси дебди:
— Дўстларинг ҳаммаси уйланишди. Оиласи, хотини бор. Сенга алам қилмайдими?!
Йигит дебди:
— Жуда алам қилади. Лекин нима қилай, уларга ёрдам бериш қўлимдан келмайди!