Ёшлар ҳақида латифалар
— Кечирасиз ўғлим. Бир саволим бор эди?
— Марҳамат, — дебди йигит.
— Қўй ҳам, сигир ҳам бир хил ем-хашак ейди-ку, нега уларнинг ахлати ҳар хил?
Йигит ўйланиб қолиб:
— ....Билмадим,— дебди.
— Б...қни ҳам фарқига бормайсиз-у, сиёсатга аралашиб нима қиласиз, бўтам..?!, — дебди чол.
— Дарс пайтида тайёрлаган таомлардан ўзингиз ҳам ейсизларми?
Қиз йиғламсираб:
— Ейишга мажбурлашади, - деган экан.
"Қорбобо, мен сиздан янги йилга оппоқ Мерседес сўраган эдим. Орзуларим амалга ошмади-ку?! Ҳурмат билан Шаҳзода.
Қорбободан жавоб:
"Ҳурматли Шаҳзода! Сиз менга раҳмат айтинг! Чунки ҳамқишлоғингиз Рустамни орзуларини амалга оширмаганим учун...
Иштонинг "D&G", туфли "Gucci", майка "Аrmаni", сумка "Louis Vuitton", телефон "iPhone 11 Pro Max"…
Мен бир нарсага ҳайронман, сен автобусда нима қиляпсан?
— Қизим, бўйинг етиб, турмушга чиқай деб турибсан-у, ҳалиям шимингни кийишни билмайсан!, - деса,
Қизи ҳафа бўлиб:
— Ҳамма қизлар тўйда келин кўйлак кийса, мен шим кияманми?, - дебди.
— Чилонзоргача, - дебди.
Манзилга етиб келгач, ҳайдовчига қиз узатса,
Ҳайдовчи:
— Қизим, шу пулингга яна пул қўшгин-да, устингга бир кўйлак олиб кийгин, - деган экан.
— Аввалам бор ўзи яхши одам бўлсин, Lexus'ининг ранги эса менга умуман қизиқ эмас.
— Бор ҳовлиларни супур.
Қиз:
— Воой, - дебди.
Шунда ота:
— Унда идишларни ювиб қўй.
Қиз:
— Воой
Ота аччиқланиб дебди:
— Яна бир марта вой-войласанг эрга бериб юбораман.
Қиз:
— Вой-вой-вой-вой!
— Эшитдик, қизингиз жуда озода, сарамжон, чаққон экан. Қўли ширин пазанда ҳам эмиш. Чевар ҳам экан-а? – дебди.
— Бир оғиз ҳам гапирмас, ҳечам чарчадим демас эмиш – деб давом эттирибди иккинчиси.
Қизни онаси ҳамма гапни эшитиб ўтириб, охири:
— Шундоқ бизни уйимиздан сал нарироқда маиший техника сотадиган дўкон бор. Ўша ердан кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ печи, тикув машинаси, ... Шуларни ҳаммасини сотиб олсангиз, ҳамма ишларингиз осон битади! – дермиш.