Ёшлар ҳақида латифалар

25 ёшли йигит дўстига мақтаниб дебди:
— Ишонасанми? Бир ой аввал ясашни бошлаган пазлни кеча тугатдим.
— Ҳазллашяпсанми?! Ахир шунчалик ҳам секин ясайсанми?
— Нимаси секин!? Пазлни қутисида 3-6 деган ёзувлар бор эди-ку! Демак мен тез ясаганман.
Маҳалладан ўтиб кетаётган қизга кўчада турган аёллар дебди:
— Кеча сени кузатиб келган йигит яхши йигит эмас!
— Нега унақа деяпсизлар?
— Кеча кўрдик, сени кузатиб бўлгач, сигарет чекди... Бу ёмон одат!
— Сизларга ўхшаб ғийбат қилиш яхши одатми? Ундан кўра сигарет чекканингиз яхши эди!
Ёш қиз телефонига қараб ўтирса, бувиси ёнига келиб:
— Шу телефонингни доим қўлдан қўймайсан. Нималар қиласан? – дебди.
Қиз жавоб берибди:
— Қаранг бувижон, мана бу онлайн дўкон. Бу группалардан кўйлакларни буюртма қилса бўлади. Уйгача олиб келиб беришади. Мен мана буларни буюртма қилдим...
Бувиси:
— Болам, шунча тунги кўйлакларни нима қиласан? – деса, қиз:
— Бувижон, бу тунги кўйлаклар эмас! Ўқишга кийиб борадиган кўйлаклар-ку ахир!!! – дермиш.
Йигит ва қиз суҳбатидан:
Йигит:
— Нега хафасан? Сенга ёзмаётганим учун-ми? Истасанг, ҳар куни ёзаман...
Қиз:
— Конспектларимни ёзиб бера олмайсизми?!
Қизни отаси йигит билан учрашиб, болани хунуклигини кўриб дебди:
— Э, қизимга ҳайронман. Сени ниманг ёқди экан унга?!
Йигит:
— Пластик карточкамни кўрсатганим маъқулми ёки нақд пулдами? – дермиш.
Бир йигит фолбинни ёнига бориб сўрабди:
— Мен шу кунгача жуда кўп қизлар билан “юрдим”. Уларни саноғи йўқ. Кўнгилҳушлик қилиб, ҳамма ёмонликларни қилиб бўлдим. Энди бўлса ҳамма гуноҳларимни тан олиб, тавба қилдим. Айтинг-чи, мен қандай қизга уйланаман энди?
Фолбин йигитга қараб туриб:
— Сиз ҳудди ўзингизга ўхшаган, тавба қилган қизга уйланасиз, - деган экан.
Қайнона келинига танбеҳ беравераркан:
— Овқат қилишни билмайсиз! Ўғлим бечора бемаза овқатларни еб, умри ўтяпти! Сиздек хотин билан яшаб юрибди болам... Мен сизни ёшингизда...биласизми?!
Келин:
— Биламан ойижон. Ҳудди мени ёшимда сиз адажонни қирқини ўтказган эдингиз.
Қайнона келинига танбеҳ беравераркан:
— Овқат қилишни билмайсиз! Ўғлим бечора бемаза овқатларни еб, умри ўтяпти! Сиздек хотин билан яшаб юрибди болам... Мен сизни ёшингизда...биласизми?!
Келин:
— Биламан ойижон. Ҳудди мени ёшимда сиз адажонни қирқини ўтказган эдингиз.
Қиз яқинда танишган йигити билан кинога тушиб, кино тугагач, сўрабди:
— Уйга нимада кетамиз?
— Нимада кетмоқчисиз?
— Анави сўз нима эди? Малибуми, Молибуми?
— Метро денг, тўғри бўлади!
Бувиси 18 ёшли набира қизи кўчадан ярим кечада кириб келганини кўриб, танбеҳ бермоқчи бўлиб дебди:
— Ёшинг 18 да бўлса. Қачонгача бу аҳволда кўча санғиб юрасан?!
Набираси:
— Менимча, 20 ёшгача юрсам керак....
Бувиси:
— Кейин-чи???
— Турмушга чиқиб кетаман, бувижон!