Ёшлар ҳақида латифалар

Қиз севган йигитига дебди:
— Нега менга анчадан бери гул совға қилмаяпсиз?
Йигит:
— Ол, сенга бутун далани совға қилдим. Хоҳлаганингча териб олавер!
Аграр университет домласи талабадан имтиҳон оляпти:
— Ҳурматли талаба, тасаввур қилинг, сиз фермер хўжалик раҳбарисиз. Бу йил ҳам картошка ҳосили нолга тушиб қолди. Сабаби нимада деб биласиз?
— Об-ҳаво ноқулай келган бўлиши мумкин.
— Янгироқ, ишонарлироқ сабаб топа оласизми?
— Албатта.
— Айтинг.
— Картошка экиш эсимиздан чиққан бўлиши мумкин.
Икки дугона кеча бўлиб ўтган маишат ҳақида суҳбатлашмоқда:
— Кеча нариги бўлимда ишлайдиган бир сурбет йигит бутун оқшом ортимдан юрди-я...!
Дугонаси:
— Ҳақиқатан ҳам сурбет экан. Менга умуман қиё ҳам боқмади-я...!
Икки ёш никоҳ ўқитгани домлани ёнига боришибди.
Домла йигитдан сўрабди:
— Фалончи ўғли фалончи, фалончини қизини тан маҳрамликка олишга розимисиз?
Йигит:
— Менга барибир, фарқи йўқ! - дебди.
Навбат қизга келибди:
— Фалончи қизи, фалончининг ўғли фалончибекка турмушга чиқишга розимисиз?
— Менга барибир, - дебди қиз.
Домла дуога қўл очиб:
— Менга ҳам умуман фарқи йўқ, бахтли-саодатли бўлинглар, - деган экан.
Бир қиз йигитни севиб қолиб:
— Мен сизни севаман. Сизга турмушга чиқишга розиман, - дебди.
Йигит:
— Ростанми?
Қиз:
— Ҳа рост!
— Ундай бўлса, тезроқ мендан бўса олинг, - дебди йигит.
Қиз:
— Нимага? - деса, йигит:
— Мен яна қурбақага айланиб қолгим келяпти, - дермиш.
Бир талаба пулсизликдан қийналиб:
— Сигаретни ташлаб, нос чекишга ўтаман, - дебди.
Бир ҳафтадан сўнг хумори тутиб, ҳам сигарет ҳам нос сотиб олишни бошлабди.
— Вой, вой, вой...!! Нима қиляпсиз?!
Йигит:
— Қимирламагин.
Қиз:
— Топдизми?
Йигит:
— Ҳа, топдим. Ҳозир тиқаман.
Қиз:
— У ергамас!
Йигит:
— Э, бор! Шу чойшабларни ўзинг тиқавер!
Бир талаба йигит эрталаб нонушта қилиб, телефонига ўрнатилган TashBus да автобус қачон келишини қараб ўтирса, бувиси дебди:
— Болагинам, нима қиляпсан?
— Автобус кутяпман, - жавоб берибди набираси.
Бувиси набирасини аҳволидан хавотир олиб:
— Бу телефон ўлгур ёшларни ақлдан оздирмасайди. Ошхонада-ям автобус кутадими?! - дермиш.
Йигит севган қизидан сўрабди:
— Жоним, менгача нечта йигит билан юргансиз?
— Қиз индамай, ерга қаради.
Йигит:
— Жоним мани кечиринг, сизи уялтирмоқчимасдим.
Қиз:
— Ҳалақит берманг, санаяпман: Олтмиш бир, Олтмиш икки, Олтмиш беш...
Ўғли кечқурун ўқишдан янги автомобиль ҳайдаб келганини кўрган ота:
— Қаердан олдинг буни? - деб сўрабди.
— Кўчада бир аёл икки минг сўмга сотди, - дебди.
Отаси:
— Эсинг жойидами? Ким машинани икки мингга сотади?, - деса, ўғли:
— Бир аёл деяпман-ку! Уни эри жазмани билан кетиб қолибди. Хотинига эса, — Менга тегишли ҳамма мол-мулкни сотиб, пулини менга жўнатиб юбор!, - дебди.
Айтгандай, сизларга тўрт хонали уй сотиб олдим, беш минг сўмга!