Ёшлар ҳақида латифалар

Бекатда бир йигит ёнидаги чиройли қизга:
— Мен сизни танидим. Кеча клубда ички кўйлакда рақс тушган қизсиз, шундайми? - деса, қиз:
— Ҳа, демак сиз эртароқ кетиб қолган экансиз-да, - дермиш.
Афандининг бир қизи бор экан. Унга бирдан уч йигит ошиқ бўлибди. Учаласи уч юртдан экан, биринчиси: ўзбек, иккинчиси: рус, учинчиси: немис экан.
Афанди уларга шарт қўйибди:
— Ўзингизга ёққан гулни олиб келинглар. Улар олиб келибди.
— Энди ҳар ким ўзи олиб келган гулни есин, - дебди.
Ўзбек лола олиб келган экан, уни бемалол ебди. Рус атиргул олиб келган экан. У гулни еяр экан, ҳам кулармиш, ҳам йиғлармиш.
— Нега йиғлаяпсан, деб сўрашса
— Атиргулнинг тикани бўғзимга тиқиляпти, - дермиш.
— Унда нега кулаяпсан, -деб сурашса
— Ану немис кактус кўтариб келяпти, - дермиш.
Ҳарбий комиссариятда тиббий кўрик. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, - дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб дермиш:
— Ҳусан, сени армияга олишди!
Қиз:
— Сен ифлосни деб ҳаётим алғов-далғов бўлди. Сенга бутун ёшлигимни сарфладим, - деб бақираётса, ошхонадан онасини овози эшитилибди:
— Дипломни тинч қўй қизим!!! - дермиш.
Бир ёш йигит хилват кўчада одамларни тунаб, ўғрилик қилиб юрса, кекса отахон келиб:
— Ўғлим, бу нима қилганинг?! Отанг шу юришингни билса нима қилади?! - дебди.
Шунда йигит иккиланмай жавоб берибди:
— Отам мени ўлдиради! Чунки бу унинг ҳудуди!!!
Антиқа пайтда яшаяпмизда. Статусларни айтаман. Уларни ўйлаб ўзи тўқиб ёзадиганлар ҳам бор, таржима қиладиганлар эса кўпроқ. Биров ёзганини ухлатиб ўзини сайт, группа, каналига қўядиганлар эса улардан ҳам кўпроқ. Ўқиб класс, лайк босиб шахсий саҳифасига қўядиганлар янаям кўпроқ.
Бироқ... Ўша ақлли гапларга, фойдали насиҳатларга амал қиладиганлар жуда оз. Нетдаги ҳаётимиз қуруқ гапга айланиб бормоқда. Америкаликлар тили билан айтганда "Бла, бла, бла..."
Икки талаба турмуш қурибди. Тўйда келин ҳеч нарса емай ўтирса, бир меҳмон сўрабди:
— Нега бу келин ҳеч нарса емайди-ям, ичмайди-ям?
Ўтирганлардан бири:
— Чунки у пул қўшмади-да!
Институт аудиториясида дарс кетяпти. Ўқитувчи доскага мураккаб формулаларни ёзиш билан банд. Талаба йигитлар эса карта ўйини билан машғул.
Йигитлардан бири қўлидаги картани нотўғри ташлаб, ўйин қоидасини бузган эди, ёнидаги ўртоғи:
— Эй, тушунмадим...!!! Манга қара! Нима бу??? - деса, доскага ёзаётган ўқитувчи шошиб-пишиб:
— Ҳозир, ҳозир ҳамма формулаларни тушунтириб бераман, - дермиш.
Газетада эълон: 40 ёшли хотинимни 2 та 20 ёшли аёлга алмашаман.
Ихчам, озғин қизларни ёқтирадиган йигитлар диққатига:
Илонларнинг семизи бўлмайди!