Ёшлар ҳақида латифалар

Бир қиз дискотекада оддий қўшиққа жуда тез ўйнаётган экан. Буни бир йигит кўриб, ёнига келиб:
— Яхши қиз бу сизга лезгинкамас, нега бунча тез ўйнавоссиз, деб сўраса
Қиз:
— Мани вақтим кам, тез ўйнаб кетишим керак, — дермиш..
— Ёшлигимда бир қиз мени деб ўзини ўлдирмоқчи бўлган.
— Ростанми?
— Ҳа, менга турмушга чиқмаслик учун ўзини дарёда чўктиришга қарор қилган.
Бир йигит ҳеч уйланмасмиш. Онаси:
— Болам нега кўрсатган қизларимни бирортасини ҳам хоҳламаяпсан, деса,
Ўғил:
— Она уларнинг ҳаммаси ғирт, дебди.
— Вой у нима дегани, деса,
Ўғил:
— Нима дейишни билмай, ишёқмас, дангаса, уйқучи, деб тушунтирибди.
Она шунда:
— Вой 3 опанг ҳам ғирт эди, биб бинойи яшаб кетди, қолаверса манам роса учига чиққан ғирт бўлганман. Аданг сезмаган ҳам, дермиш.
Кўнгил қўйган қизингизга нима сотиб олишни билмасангиз, унга гўёки совға сотиб олганингизни айтиб, нималигини топишни таклиф қилинг. У кўнгли тусаган нарсани санаб ўтади.
— Яна ичиб олдингми, ярамас?!
— Қаердан билдингиз, дада?
— Лайлаклар айтиб кетди
— Вой бўўў, мен ҳали лайлаклар билан гаплашадиган даражада ичганим йўқ лекин..
— Туғилган кунинга нима совға қилишди?
— Дарвозамиз олдида турган оппоқ «Lacetti»ни кўрдингми?
— Ҳа.
— Ҳудди шунақа ранг футболка!
Икки ўртоқ суҳбатлашишаяпти:
— Эх, онамни гапларига қулоқ солганимда бу аҳволда юрмасмидим
— Хўш онанг нима дегандилар?
— Билмадим, айтаяпманку қулоқ солмаганман деб..
Иккита дўст джунгли ўрмонларида сайр қилиб юришса, олдидан йўлбарс чиқиб қолибди. Биринчи йигит ердан қум олиб йўлбарснинг кўзига сепиб юборибди-да, тезлик билан дарахтга сакраб чиқиб олибди. Тепада туриб дўстига:
— Чиқ тезроқ дарахтга, - деса,
Пастда турган йигит:
— Нега? Ахир йўлбарсни кўзига қумни мен сепмадим-ку, - дермиш.
Бир кун, бир йигит севган қизи билан кўчада кетаётса, Мерседесда бир йигит келиб, сигнал чалди, шунда қиз ёнидаги йигитга:
— Бор-э — деб Мерседесга ўтириб олибди,
Шунда Мерседесдаги йигит:
— Узр, мен сизни эмас, хўжайинни чақиргандим дермиш...
Янги ўзбекнинг боласи институтга кириш учун тарихдан ижодий имтиҳон топширмоқда.
Имтиҳон олувчи:
— Хўш, айтингчи, рус-япон уруши қайси мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтган?
— Вариантлар борми, домла?