Ёшлар ҳақида латифалар

Тошкентлик бир йигит кичикроқ қишлоқда автобусга чиқиб сўрабди:
— Шалағи чиққан бу эски аравага чиптанинг нархи неча пул?
— Одатда бир қоп похол учун 1000 сўмдан оламиз, — дебди ҳайдовчи.
Ёш қиз онасига қўнғироқ қилиб сўради:
— Ойижон, сиз мени яхши кўрасизми?
Онаси:
— Ҳа, ҳа қизалоғим! Албатта.
— Телефон гўшагини адамга беринг.
— Ана адажон эшиттингизми? Ойим рухсат бердилар!
Қиз:
— Мени севасизми?
Йигит:
— Албатта, азизам!
Қиз:
— Менга уйланасизми?
Йигит:
— Йўғее! Менинг севгим абадий!
Дискотекада бир йигит чиройли қизни ёнига келиб:
— Рақсга тушасизми? - дебди.
Қиз:
— Йўқ! - деса, йигит:
— Унақада юринг, машинамни итаришиб юборинг, - деган экан.
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Менга эрга тегишни таклиф қилишди...
— Зўр-ку! Қайси йигит?
— Йигитмас! Қўшниларим...
Бир студент йигит автобусдан тушиш пайтида, ҳайдовчига қараб, амаки мени пулим йўқ эди, - деса
Ҳайдовчи йигитни орқасига қараб бир тепиб тушуриб юборибди.
Бола ҳайдовчига қараб:
— Амаки яна бир тепинг, - дебди
Ҳайдовчи яна бир тепибди.
Бола автобус ичига қараб:
— Гули сангаям тўладим тушавер, - дермиш
— Мен сиздай зиқна ва таъначига турмушга чиқмайман! Ушланг совға қилган узугингизни!
— Қутиси қани?
Қишлоқдан келган иккита йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:
— Мен бу автобус билан Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?
Ҳайдовчи:
— Йўқ, - дебди.
Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжатларимни топширишим керак эди-да, - дермиш иккинчи.
Бир аёл қизига нима деса ҳам “Вой” деяверар экан.
Охири онаси қизига:
— Агар яна “вой” десанг, турмушга бериб юбораман, - деса, қиз:
— Вой-вой-вой! – деб юборибди.
Ўлим тўшагида ётган қария набирасига васият қилибди:
— Набирагинам! Сенга битта катта ферма, учта уй, иккита далаҳовли, бешта дўконни мерос қолдираман.
Набираси шошилиб:
— Қаерда буважон, қаерда?, - деб сўраса,
— Телефонимдаги "МояФерма" ўйинида!, - дермиш қария.