Ёшлар ҳақида латифалар

Ёш йигит қўшни қизга мурожат қилибди:
— Яхши қиз, сизни дастингиздан тунлари ухлай олмаяпман...Туни билан мижжа қоқмайман... Кўзимга уйқу келмаяпти...
Қиз йигитни кўзларига қарай олмасдан, уялиб, ерга боқиб дебди:
— Яхшиси бу гапни мени отамга айтинг. Мени қўлимдан нима ҳам келарди... Отам билан гаплашганингиз маъқул. Ҳаммасини отам ҳал қиладилар. Ахир туни билан магнитафонни адам баланд қилиб эшитяптилар-ку...
Институтда кириш имтиҳони. Имтиҳон олаётган профессор савол берибди:
— Қани менга тушунтрингчи, электр мотор нега айланади?
— Электр қуввати таъсир этаётгани учун!
— Шу ҳам жавобми?! Нега унда дазмол айланмайди?
— Чунки у айлана эмас.
— Яхши.. Нега унда электр плитка айланмайди? У юмалоқ-ку?!
— Чунки у ғадир-будир. Оёқчалари ишқаланади.
— Тушунарли... Ҳм-м... Лампочка-чи?! Электр лампочкаси! Юмалоқ, силлиқ, оёқчалари йўқ! Нега лампочка айланмайди?
— Лампочка айланади-ку?!
— Қанақасига?!!
— У куйиб қолганда янгисини қўйганингизда айлантириб қўйясизми?
— Тўғри... Ҳақиқатдан ҳам... Айлантираман... Ҳа! Лекин уни мен айлантираман-ку, ўзи айланмайди-ку?!
— Биласизми, бу дунёда ўз-ўзидан ҳеч нарса айланмайди! Ана, электр мотор ҳам айланиши учун электр қуввати таъсир этиши керак!
Бир қиз дугонасидан сўрабди:
— Ўрто, маслаҳат бер. Бошим қотиб қолди. Уч йигитнинг қайси бирини танлай? Бири яхши пул топади, иккинчиси жуда ақлли, учинчиси зўр рақсга тушаркан.
— Биринчиси рақсга тушишни ўрганолмасмикан?
Автобусга чиқган ёшлар қарияларга жой бермаслик учун бири ўзини ухлаганликка солса, иккинчиси умуман ўтирмайди, учинчиси эса арендага машина танлаб ўтиришади.
Автобусда бир қари кампир сочларини ўстириб олган ўсмир йигитга қараб:
— Қизим, мана шу пулни ҳайдовчига узатиб юборгин.
— Мен қиз бола эмасман!
— Вой, мақтанишга топган нарсангни қара...
Ёқтирган қизим ёнимда, мен машина ҳайдаб кетаётсам, у менга меҳрли боқиб:
— Мени чин дилдан севаркансиз... Мана ҳозир ҳам, мен томонга тез-тез ўгирилиб, ҳар дақиқа мендан хабар олиб турибсиз...
Мен индамадим. "Йўлларда автомобиллар кўп, ён томондаги ойналардан орқадаги машиналарга қараб ҳайдаяпман" демайман-ку унга...!
Учта талаба қиз битта уйда туришар экан. Улардан бири рус, бири турк, учинчиси эса ўзбек экан.
Бир куни ёмғир ёға бошлабди. Рус қиз сайр қилгани чиқиб кетибди, турк қизи - деразани очиб ёмғирни томоша қила бошлабди.
Ўзбек эса:
— Вой, кирларимни дордан йиғиб олай!, - деб ҳовлига югуриб чиқиб кетибди.
Ёш йигитча китоб дўконида сотувчидан сўрабди:
— Сизларда "Қандай қилиб 1 ой ичида миллионер бўлиш мумкин?", - деган китоб борми?
— Бор! Мана, марҳамат! Лекин сизга тавсиямиз — бу китобга қўшиб "Жиноят кодекси"ни ҳам сотиб олинг.
Бир кун студент ошхонага кириб:
— Ошпаз, манга 4та манти берворинг.
Ошпаз:
— Ўўў, студентла кучайибдими?!
Студент:
— 4та мантига қўшиб, 24та вилкаям беринг.
Институтда охирги дарс. Талабалар чарчаб, ўқитувчидан илтимос қилишмоқда:
— Жавоб бера қолинг, жуда-ям чарчадик...
Ўқитувчи:
— Яхши. Мана шу қўлимдаги ручканинг сиёҳи тугаса, уйга кетасизлар.
Талабалардан бири:
— Ручкангизни беринг. Мен сиёҳини ичиб юборақолай!