Ёшлар ҳақида латифалар

Йигит дўстига:
— Икки минг пул қарз бериб тур!
Дўсти чўнтагини кавлаб:
— Фақат бир ярим минг пулим бор.
— Майли беравер! Беш юз қарз бўласан шунда...
Икки дўст суҳбатидан:
— Биласанми дўстим, қайси қизни уйга олиб келиб онамга кўрсатсам, ёқмаяпти, ҳеч уйлана олмаяпман, нима қилсам экан?
— Буни иложиси бор, онангга ўхшайдиганини топ, вассалом!
— Онамга ўхшаганини топган эдим, дадам ҳайдаб юбордилар!
Қиз йигитига қўнғироқ қилиб:
— Нега шунча қўнғироқ қилсам ҳам жавоб бермадингиз?
Йигит телефонига қараб олиб:
— Вой, 23 мартта қўнғироқ қилибсан. Нима гап?
— Бугун учрашувимиз бор эди. 11 та қўнғироғим шунга эди!
— Қолган 11 тасичи?
— Учрашувга нега келмаганингизни билмоқчи эдим.
— 24-сини-чи?
— Орамиз очиқлигини айтмоқчи эдим.
Икки дугона дўконга кирибди. Биринчи қиз Йогурт сотиб олибди-да, шу заҳоти устидаги қопқоғини оча бошлабди. Буни кўрган иккинчиси:
— Эсинг жойидами? Лоақал кассани ёнигача бормайсанми?! - деса, ҳалиги қиз:
— Аҳмоқмисан? Мана, қопқоғини устига "Шу ердан очинг" деб ёзиб қўйибди-ку!?, - дермиш.
Қиз севган йигитига:
— Жон, знаешь? Дунёда такие вещи бор, лучше уларни билмаган яхши, - дебди.
Йигит:
— Бунга ўзбек тили грамматикаси ҳам кирса керак?! - дермиш.
Ёш қиз телефонидан собиқ севган йигитларини рақамларини ўчириб ташлашни унутган экан. Бир пайт ошхонадан онаси уни чақирибди:
— Қизим, телефонингга жавоб бер! Сенга қандайдир Аблаҳ қўнғироқ қиляпти.
Талабага эслатма:
— Талаба, лекция вақтида ҳуррак отманг, ёнингиздагини уйғотиб юборасиз!
Қиз:
— Жоним, мени уйқим келяпти, эртак айтиб беринг!
Йигит:
— Мен сизга уйланаман!
Қишлоқдан келган бир содда йигит шаҳарда ёши ўтиб қолган аёлдан сўрабди:
— Бувижон, 1-сонли касалхонага қандай борса бўлади?
— Мени яна бир марта "бувижон” десанг бас.
— Сизлар гўзал ва ёқимтой қизларга жарима ёзмайсизлар деб эшитганман!?
— Жуда тўғри эшитган экансиз! Қани ҳайдовчилик гувоҳномангизни беринг, жарима расмийлаштиришим керак!