Ёшлар ҳақида латифалар

Иккита жуда иноқ дўстлар бўлган экан. Бир-бирини ҳурмат қилишар экан.
Автобусга чиқишда, — Сиз чиқинг! Йўқ, аввал сиз чиқинг!" - деб бир-бирига йўл берар экан. Овқат ейишса, — Сиз олинг! Йўқ, сиз аввал олинг, - дейишаркан.
Тақдир тақазоси билан иккаласи ҳам бир кунда уйланишибди. Иккала дўстни аёлларининг вақти-соати келса ҳам кўзи ёримабди.
Йигитлар хотинини текширувга олиб борса, ҳомила эгизак экан.
Иккала аёлни эгизаклари ҳам, — Сиз тушинг, сиз биринчи тушинг! - деб ётишганмиш.
Бир ёш қиз дўконга кириб, ҳар хил буюмлар харид қилибди. Ҳамма нарсаларни бир донадан сотиб олаётса, шўх йигит гап "отибди":
— Яхши қиз, бир ўзингиз яшайсизми?
Қиз виқор билан:
— Ҳа, қаердан билдингиз?, - деса,
— Жуда-ям хунук экансиз-да..., - дермиш.
— Дугонажон, мен жудаям саҳий йигит билан учрашиб юрибман.
— Нимаси саҳий?
— Менга ҳар куни жуда кўп гуллар совға қилади. Айниқса, ўтган ҳайитда совға қилган гулларини кўплигини кўрсангиз эди...
— Вой, зўр-ку. У ўзи қаерда ишлайди?
— Қоровул бўлиб ишлайди.
— Бўмаган гап. Қоровул шунча пул топармиди?
— У қабристонда қоровул.
Бир талаба йигит автобусда сақич чайнаб кетаётиб, ўзи билмаган ҳолда бир кампирга тикилиб қолибди. Кампир эса:
— Болам, бу гапларни менга бекорга айтяпсан мен барибир эшитмайман, - дебди.
Бир шаҳарлик олифта йигит coч қўйиб, тор футболка, тор шим кийиб, қулоғига зирак ҳам тақиб олибди-да, қишлоққа меҳмонга борибди. Кетаётса, олдидан қари отахон чиқиб қолибди. Йигит отахонга cалом берибди. Отахон алик олиб, йигитга қараб турибди-да:
— Баракалла, бахтли бўл қизим, - дебди.
Талабалар кредит мавзусида дарс ўтишмоқда. Битта талаба ўқитувчисига савол берибди:
— Айтинг-чи домла, нега банклардан кредит олаётганимизда биздан гаров талаб қилишади-ю, биз банкка пул қўйганимизда бизга гаров учун ҳеч нарса беришмайди?!
Тўйдан 3 кун ўтиб куёв келинга:
— Азизам сизга "САН" деб муомала қилсам қаршимасмисиз?
Келин:
— Ўзинг биласан!
Ҳарбий хизматдаги аскарга севган қизидан хат келибди.
Дўстлари билан очиб қарашса, оппоқ қоғоз. Ҳеч нарса ёзилмаган.
— Нега бундай? - дейишса,
Аскар:
— Аразлашиб қолгандик, - дермиш.
Шогирд устозидан сўради:
— Устоз, сабр нима?
— Паркентскийдан Ҳамид Олимжон томонга юриш - дебди.
Семириб кетган қиз институтга кириш имтиҳонларидан қайтди. Ота ундан сўраяпти:
— Хўш, кирдингми?
— Йўқ.
— Нима, танловдан ўтолмадингми?
— Эшикдан ўтолмадим.