Овчи-балиқчи ҳақида латифалар

Овчилар гуруҳи ёш йигитни ишга олишибди.
— Қаерни битиргансан? Милтиқдан отишни биласанми? - сўрашибди ундан овчилар.
— Вестминстерни битирганман! Милтиқдан отишни биламан, - дебди ёш йигит.
— Бугун айиқ овлашга борамиз. Ёдингда бўлсан, айиқни кўришинг билан штаб томонга қочасан. Айиқ сени қувлайди. Штабга етиб келганда ўқ узасан! - дебди овчилар бошлиғи.
— Хўп, - дебди йигит.
Ов бошланибди. Айиқни кўрган йигит қоча бошлабди. Айиқ уни қувлабди. Лекин югуравериб чарчаган йигит айиқ томонга ўгирилиб, шартта уни отиб ташлабди.
Буни кўрган овчилар бошлиғи:
— Ақлли экансан! Нишонга ҳам яхши оларкансан! Лекин югуришинг ёмон! Энди штабгача айиқни ўзинг судраб кетишингга тўғри келади! - деган экан.
Афанди дарёда чўмилаётган эди, тўр ташлаётган балиқчиларни кўриб қолди. Афанди шўнғиб бориб тўрга кирди. Балиқчилар тўрга жуда катта балиқ илинди деган хаёлда тўрни тортиб олишди, қарашса, Афанди илжайиб ўтирибди.
— Афанди, бизни лақиллатиб, тўрда нима қилиб юрибсиз?— дейишди балиқчилар.
— Жуда кўп йиллардан бери балиқ бўлиб, тўрга тушишни орзу қилиб юрар эдим, армонда кетмай дедим,— жавоб берди Афанди.
Олтин балиқ тутиб олганимда “Ҳамиша пулга кўмилиб юрай”, деб тилак билдиргандим. Шундан бери инкассатор бўлиб ишлаяпман. Маошим озлигини айтмаса, тилагим тўла амалга ошди.
Учта балиқ чўмилгани боришибди. Иккитаси чўмилаётса, учинчиси сувга тушмасдан ўтирганмиш.
— Сен нега чўмилмаяпсан? - деб сўрашса, балиқ:
— Мени купальнигим қолиб кетибди, - дермуш.
Ғуломжоннинг иккита балиғи бўлган экан.
Бир куни балиқлари сойга чўмилгани бориб, оқиб кетибди.
Ортиқ билан Зокир балиқ овига чиқишибди.
— Ортиқбой, шу сув париси балиқмикин ёки аёлми?
— Ҳа энди Зокирбой, бу сув парисини тутган одамнинг хоҳшига боғлиқ...
— Агар сизни қармоғингизга илинса, нима қилардингиз?
— Нима қилардим? Қовуриб ердим.
— Ҳа... Одамни ёши ўтган сари хоҳиши ҳам ўзгарар эканда-а???
Бир киши тилла балиқ тутиб олибди.
— Тила тилагингни, - дебди балиқ.
— Тошкентдан Чимёнга бир зумда олиб чиқадиган йўл қуриб бер, - дебди ҳалиги одам.
Балиқ:
— Бошқа осонроқ нарса сўрагин! - деса, бояги киши:
— Хотинимни ҳечам тушунмайман. Ҳар куни кайфияти ҳар хил. Шу хотинимни тушунадиган қилиб қўйгин, - деса, балиқ:
— Чимёнга борадиган йўлни қачонга битказиб берай? - дермиш.
Болакай онасидан сўрабди:
— Нега денгизнинг суви шўр?
Онаси дебди:
— Балиқлар сасиб қолмаслиги учун тузлаб қўйишган болам...
Ўта ишқибоз балиқ овлайдиганларнинг мусобақаси бўлибди. Маҳаллий радионинг муҳбири ғолиблар билан суҳбатлашмоқдалар.
Биринчи бўлиб 3-ўринни эгаллаган билан:
— Марҳамат, ўзингизни таништиринг, қандай қилиб бу ютуққа эришдингиз?
— Мен туман марказий шифохонасида жарроҳман, одамларни операция қилиб олиб ташланган апендексни, қармоққа илиб балиқ овладим, балиқларнинг каттасидан белгиланган вақтда 12тасини (27 кг) тутдим 3— ўрин беришди.
Иккинчи бўлиб 2-ўриннни эгаллаган билан:
— Марҳамат ўзингизни таништиринг, қандай қилиб, бу ютуққа эришдингиз?
— Мен ҳам врач, аммо мен ангина билан оғриганларнинг гландасини олиб ташлайман. Қармоққа гландадан қўйгандим, 15та катта балиқлардан (35кг) тутдим, 2-ўринни беришди.
Учинчи бўлиб 1-ўринни эгаллаган билан:
— Менимча сиз ҳам врач бўлсангиз керак, айтиб беринг қандай қилиб бу ютуққа эришдингиз?
— Йўқ, мен врач эмасман, умуман ўқимаганман, устаман чипрон тўйларида хатна қиламан. Мен қармоққа хатна тўйида ортиқча деб олиб ташланган нарсадан қўйган эдим, 25та катта балиқлар (40 кг) илинди. Хурсандман 1-ўринни беришда, - дермиш
Иккита жинни балиқ овлаб ўтирса, бирини қармоғига балиқ илинибди. Шошилиб биринчи жиннига қараб:
— Энди нима қиламиз? - деса, иккинчиси:
— Балиқни сувда димиқтириб, ўлдирамиз, - дермиш.