Ёшим 25 да бўлса ҳам, ҳафта кунларини эсласам, мактабдаги кундалигим кўз ўнгимга келади.
Сизларда-чи?
Чойхонада ўтирган улфатлардан биттаси дебди:
— Ким хотинидан қўрқса, ўрнидан турсин! Ҳамма ўрнидан турибди-ю, бир одам ўтирганмиш.
Шунда шериклари:
— Сен хотинингдан қўркмайсанми? – деса, у:
— Хотинимни эшитиб, оёғим ишламай қолди, - деган экан.
Баклашкага бензин қуяётган эрини кўрган хотини ундан сўрабди:
— Нима қиласиз буни?
— Машинага қуяман. Нима эди?
— Ҳа, майли. Фақат ҳеч кимга сепиб юрманг-а... Жуда тез ёнади!
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Устози ўқувчиларидан сўрабди:
— Ким мактабдан кейин институтга киришни хоҳлайди?
Ҳамма болалар қўлини кўтарибди. Фақат битта ўқувчи кўтармас эмиш.
Устози ундан:
— Нега сен кўтармаяпсан? – деб сўраса, ўқувчи:
— Ойим мактабдан кейин тўғри уйга келгин деб тайинлаганлар, - деган экан.
Бир куни икки дангаса олма дарахтини тагида ўтирган экан, бири дебди:
— Қани эди, дарахтдан олма тушса, мазза қилиб ер эдик...
Иккинчиси унга дермиш:
— Қўйсанг-чи, олмани ким чайнайди...?
Хотин эрига:
— Дадаси, мундоқ ўғлингизга гапирсангиз-чи... Куни бўйи интернетдан бошини кўтармайди.
Эри:
— Хотин, ўзинг айтавер. Ўғлинг мени “чёрныйга солиб қўйган”...
Она-бола пашшалар деворда ўтирса, она пашша боласига дебди:
— Сен ҳадеб одамлар гавжум столга бориб овқатланаверма! Бир чеккада қолдиқларни егин!
Пашша боласи:
— Кеча одамлар кўп жойда учиб юргандим, росса мени орқамдан қарсак чалиб, қўлларини силкитишди. Менга ёқди. Бугун ҳам бормоқчиман, ойижон... – дебди.
Оддий ишчиларни асранглар!
Агар улар касал бўлиб қолсалар, ишхоналарда фақат раҳбарлар ва текширувчилар қолишади.
Ўсмир қиз отасини кўкарган кўзини кўриб дебди:
— Ада, кўзингиз нега кўкарган?
Отаси жаҳли чиқиб:
— Агар яна бир мартта дугонангни лаб бўёғи мени машинамда тушиб қолса, сени кўзингни кўкартираман, - дермиш.