Матбуот анжуманида Криштяно Роналду мақтанаётган эмиш:
— Мен энг зўриман. Мен энг кучли футболчиман. Мен истеьдодман, - деяётса, бир журналист ўрнидан туриб:
— Қийналмай мен – Мессиман деб қўяқолинг, - дермиш.
Бир давлат идораси биносида сув қувури тешилиб қолибди.
Дарров сантехникни чақиртиришибди. Ертўлага тушиб текшириб чиққан сантехник идора раҳбарларидан бирига қараб:
— Тузатиб бўлмайди! Бу ерда бутун система чириб кетган. Таг-туги билан алмаштириш керак! - деса, тўсатдан раҳбарни ранги оқариб, ўзини ташлаб юборган экан.
Радиодаги табрикдан:
“Севгилим Шаҳнозани туғилган куни билан табриклайман! Шаҳноза сенга “Уммон” гуруҳининг “Алвидо” қўшиғини совға қиламан”.
Иккита қўй ҳайит байрамидан олдин гаплашиб туришибди:
“Уйда бўл, далада бўл ҳайит куни қассобхонада бўлмасанг бўлди!”
Янги келин-куёв чимилдиқда ўтирганмиш. Куёв бармоғидаги узукни айлантириб ўтирган экан, келинни сабри тугаб:
— Сиз бошқа ишни ҳам биласизми? – деса, куёв:
— Биламан. Узукни нариги тарафга ҳам айлантира оламан - дебди.
Афанди супермаркетдан чиқса, жуда кўп эшаклар турган экан.
Ўзиникини топмоқчи бўлибди-да, чўнтагидан бир нарсани олиб тугмачани босибди. Бир эшак “Иа-иа...” деган овоз чиқарибди.
Бир куни қўйлар йиғилишиб, подачини ёнига бориб дейишибди:
— Биз бўрилар билан шартнома тузмасак бўлмайдими? Қачонгача шу аҳвол! Бир вакил танлаб бўриларни олдига жўнатамиз. Нима қилсак уларни қорни тўқ бўлади-ю, биз тинч бўламиз!
Ҳуллас вакил қўй бўриларга борса, бўрилар йиғилиб турганмиш.
Бўйилардан бири вакил қўйни гапларини эшитиб бўлиб, дебди:
— Агар ҳар куни битта қўй ўз оёғи билан шунақа келиб турса, муаммо ҳал!
Институт ҳовлисида бир талаба имтиҳонга кеч қолаётган дўстини кутиб турибди. Бир пайт унга қўнғироқ қилиб дебди:
— Алло, ўртоқ қаердасан?
— Мана-мана, институт дарвозасидан кириб келяпман...
— Уйингдан флешкани олиш ёдингдан чиқмадими ишқилиб?!
— Вой дўстим, яхши-ям эслатдинг. Ҳозир оволаман.
Доғистонлик бургалар лезгинка таронасини эшитиб қолиб, мушукни тепкилаб ташашибди...
Бир аёлни уйига дугонаси меҳмонга келибди.
Ҳалига аёл кичкина ўғлига:
— Болам, холажонингни ўпиб қўймайсанми? – деса, болакай:
— Йўқ, - дебди.
— Нега ўғлим? – деб сўрабди онаси.
Болакай:
— Ҳозир адам ўпиб қўйган эдилар, холадан шапалоқ еб олдилар, - дермиш.