Чоли ҳаммомда узоқ қолиб кетганидан ҳавотир олган кампир бақириб:
— Ҳой чол, нималар қиляпсиз? – дебди.
Чол ҳаммомда туриб ғалати овозда жавоб берибди:
— Тис-с-сларимни ювяпман.
Кампир яна бақириб:
— Меникиниям ювиб чиқинг, - деган экан.
Жарима – бу тўғри йўл тутмаганинг учун тўловингдир.
Солиқлар эса тўғри йўл тутаётганинг учун тўловинг бўлади...
Гул дўконига бир эркак кириб сотувчига дебди:
— Менга энг чиройли гулдастангиздан берсангиз... Хотинимга!
Сотувчи:
— Жуда ажойиб! Хотинингизни туғилган куними?
Эркак:
— Йўқ, учрашадиган кунимиз.
Сотувчи:
— Танишган кунингизми?
Эркак:
— Йўқ. Мен бир ойдан бери уйга келмаяпман. Бугун уйга бораман, учрашамиз.
Эрталаб корхона директори ишга келиб хонасига кирса, бир ишчиси бошига иссиқ қалпоқ кийиб олиб стол устидаги қоғозларни титкилаётганмиш.
— Сен бу ерда нима қиляпсан Хасанов??? – дебди.
Хасанов тикилиб туриб:
— Падарингга лаънат! Кийсанг кўринмайдиган бўлиб қоласан деб юз мингга сотган эди, - деб бошидаги қалпоқни ечиб ерга отган экан.
Бир нечта давлатдан қурувчилар йиғилиб суҳбат қуришибди:
Қурувчилардан сўрашибди:
— Сизларда бино қуришдан олдин нима қўйилади.
Англиялик қурувчилар:
— Албатта, фундамент! – деб жавоб берибди.
Германиялик қурувчилар дебди:
— Бизларда биринчи навбатта интизом қўйилади.
Ўзбек қурувчиларига навбат келганда улар шундай дебди:
— Агар биз бинони Россияда қурсак, дастурхонга ароқ қўйилади. Агар ўзимизда қурсак, бинони қуришимиздан олдин муддат қўйилади.
— Дугонажон, қандай қилиб бу йигитни севиб қолдинг?! Пешонасига ёзиб қўйибди-ку уни, “хотинбоз” деб!
— Пешонасига ёзилганмиди? Пешонасига сочи тушиб турган экан-да, кўрмай қолибман...
Бир аёл эгизак фарзандларни дунёга келтирибди. Бири сап-сариқ, иккинчиси қоп-қора эмиш.
Туғруқхонада сиз ўйлагандек шивир-шивир болалай бошлаган экан янги она шундай изоҳ берибди:
"Ҳомиладор бўлгандан бери тинмай Фанта билан Кола ичдим. Ҳаммаси шундан".
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.
Болакай адасидан сўрабди:
— Ада, ақл билан айёрликнинг фарқи нимада?
— Ақл кўчадаги ишкални тинч ҳал қилишга ёрдам беради. Айёрлик эса ишкалдан чиройли чиқиб кетишга ёрдам беради. Энг яхшиси – донишмандлик.
— У нима?
— Кўчадаги жанжалга аралашмаслик дегани ўғлим.
— Хотинимни туғилган кунига нима совға олишни билмаяпман...
— Ўзидан сўраб қўя қолмайсанми?
— Йўғ-е, унақа кўп пулни қаердан оламан?!