Иккита турист ўрмонда айланиб юрса, олдидан баҳайбат айиқ чиқиб қувлаб кетибди. Қўрққанидан қочиб кетаётган туристлар, ўрмонда зиёфат қилиб ўтирган ўзбек йигитларини дастурхонини вайрон қилиб ўтиб кетишибди. Шунда ўзбеклардан бири туристларни қувлаб кетибди. Уларга етиб олиб, бир муштдан тушириб қайтиб келса, бошқа ўзбек сўрабди:
— Қани улар?
— Уриб келдим. Ўзи нимадан қочишди?
— Нимадан қочишганини билмадим-у, лекин анави жигарранг, катта шериги ҳам бор экан. Калтакка чидар экан, зўрға йиқитдим, - дермиш.
“Бузоқни югургани сомонхонагача” деган мақолни эшитган бузоқ энди ўтлоққа қараб югурадиган бўлибди.
Бир қиз хафа бўлиб ўтирса, дугона ундан сўрабди:
— Нима бўлди? Нега хомуш ўтирибсан?
— Севган йигитим менга “Биз бошқа учраша олмаймиз. Сени бошқа севмайман!” деб ёзилган смс юборди.
— Вой дугонажой... Ёмон бўпти-ку...
— Бунга эмас, иккинчи смс ига хафаман!
— Яна нима деб ёзибди?
— Иккинчи смсда “Узр, сенга эмас эди. Адашиб юборибман” деса бўладими!?
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз дарёни ёнгинасида яшангиз ҳам, хотинингиз албатта Туркия денгизларида чўмилгиси келаверади...
Нотаниш рақамдан қўнғироқ:
— Лаббай, эшитаман.
— Алло, ким бу?
— Ким керак сизга?
— Ўзи ким бу?
— Узр, кимни чақирай?
— Ким бу деб сўраяпман...
— Қўнғироқ қилган сиз-ку! Кимни чақирай?
— Эш-ш-ш-шак!
— Узр, бу ерда қариндошларингиз яшамайди. Адашиб тушдингиз, хайр!
— Эшитишимча, сиз циркда шерларни ўйнатар экансиз. Бир нарсага ҳайронман. Сиз кичкинагина, нимжон, озғин бўлсангиз, нега шерлар сизни еб қўймайди?
— Ҳа, ҳамма гап шунда-да! Улар мени семиришимни кутишяпти!
Жуда айёр ўғри бировни хонадонига ўғриликка кирган экан, уй эгаси келиб қолибди. Ўғри кийим шкафига кириб, беркиниб олганча ярим тунгача ётибди. Ярим тунда уй эгаси ухлаб ётганида секин шкаф эшигини очиб қараса ҳеч ким йўқ. Қимматбаҳо шубани олиб секин чиқиб кетаётган маҳал уй эгаси кўриб қолибди.
— Ҳой тўхта! Кимсан? Қаёқдан чиқдинг? – дебди.
Ўғри:
— Менми? Кийим ейдиган куяман. Шкафдан чиқдим, - дебди.
Уй эгаси:
— Шубани қаёққа олиб кетяпсан? – деса, ўғри:
— Уйда ейман, - деб жавоб берган экан.
Автобус ўриндиғида қўлига қадаҳ билан ароқ шишасини ушлаб ўтирган маст йўловчини ёнига чиптачи аёл келиб дебди:
— Йўл ҳақи учун қани?!
Маст одам бирдан хурсанд бўлиб:
— Ана! Топдим! Йўл ҳақи учун, мана олдик! – деб қадаҳдаги ароқни ичиб юборибди.
Ўрмонда очлик бошланиб, арслон егулик топа олмай қолибди.
Шунда арслон ҳамма ҳайвонларни бир жойга йиғиб шундай дебди:
— Энг қўрқоқ, энг кичкина ҳайвондан ейишни бошлайман! Ўзинг билиб ўртага чиқавер!
Бир пайт қуён ўртага сакраб чиқиб:
— Нега арслон акамни кутишга мажбур қиласанлар?! Ўзларинг билиб, тезроқ чиқмайсанларми?! – дермиш.
“Балиқ бошидан сасийди!” деган гапни эшитган балиқлар кунига 2 марттадан бошини юва бошлабди.