Қизни уйига совчилар келибди. Қизнинг онаси йигитни онасидан сўраётганмиш:
— Ўғлингиз оилани боқа оладими?
— Ҳа, албатта. Ахир бу уни вазифаси...!
Қизни онаси яна сўрабди:
— Яхшилаб ўйлаб кўринг! Ахир биз оилада 8 кишимиз!
Божхона кўригидан ўтаётган автомобиль эгасининг телефони жиринглаб қолибди: “Алло, ҳа божхонадаман. Олиб кетяпман. Йўқ, ҳали топа олишмади!
Полковник аскарларни саф торттириб, сўрабди:
— Ҳўш, ораларингда математиклар борми?
— Бор, мен! Мен ҳам математик!... мен, мен, - жавоб қайтарибди сафда турганлар.
— Жуда соз, математиклар! Қани энди белкурак ва қўшбошлар билан қуролланиб, машинага чиқинг. Далага бориб, илдиз топамиз.
Сўнгги қўнғироқдан уйга қайтган бола отасини ёнига келиб дебди:
— Ада омадингиз бор экан!
— Нимага унақа деяпсан ўғлим?
— Келаси йил менга янги дарсликлар сотиб олмайсиз. Мени 6-синфда қолдиришди. Яна қайта ўқийдиган бўлдим.
Однода бир қиз “Ҳаётни жиддийга олманг, ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўйинг” деб ёзибди. Бу гапдан илҳомланиб, бутун оиламиз билан коммунал тўлов қоғозларини устида писта чақиб ўтирибмиз.
Хитой вокзалида йигит билан қиз учрашиб қолибди.
Йигит:
— Чан-чун михааа, - деса, қиз:
— Мианкшинука, - дебди.
— Куа мианкшинука, - дебди яна йигит.
Ҳудди бир нарсани тушунаётгандек, давомини ўқиётганингизни қаранг!
— Дўстим, катта-катта концертларга қандай қилиб бепул кириб чиқасиз?
— Чипта текшираётган одамнинг ёнидан орқа тарафга юриб ўтиб кетаман. У мени ташқарига чиқиб кетяпти деб ўйлайди.
Бир олим тажриба қилиб кўриш мақсадида учта маймунни олиб, биттасини Японияга, иккинчисини Хитойга ва учинчисини Ўзбекистонга юборибди.
10 йилдан сўнг маймунларни кўришга боришса, Япониядаги маймун 3 та болали бўлибди. Хитойдаги маймун “Бизга рухсат шу” деб 2 та бола туғибди. Ўзбекистонга келса, маймун 1 та боласини ушлаб ўтирганмиш. Олимлар маймунни эгасидан сўрашибди:
— Нега бунақа? Ахир сизлар болажон халқ эдингиз-ку! – деса, маймунни эгаси:
— Ўзингиз айбдорсиз! Менга эркак маймунни ташлаб кетганингизни билармидингиз?! – деган экан.
Текширувчилар кириб келиб болаларга дебди:
— Хўш болажонлар, айтингларчи, боғча опангиз яхшими?
Болалар бир овоздан:
— Тўйиб кетдик, - дейишибди.
Ҳайрон бўлган текширувчилар:
— Боғча опангиз қанча овқатни ўзи билан уйга олиб кетади? – дейишса, болалар:
— Роса-ям кўп! – деб жавоб беришган экан.
Бойликлари беҳисоб, ўта бадавлат қария хизматкоридан сўрабди:
— Айт-чи, нега ёш ва чиройли қизлар менга турмушга чиқишга бунчалик шошилмаса?!
Хизматкори:
— Эҳ... Улар аслида тезроқ бева қолишга шошилишмоқда!