Толиби илм пиру комилининг ҳузурига келиб сўради:
— Устоз, мен абадий яшашни хоҳлайман, бунинг учун нима қилишим керак?
— Уйлан!
— Нега? Шунда абадий яшайманми?
— Йўқ. Аммо шу хоҳишинг йўқолади.

Мактабда ота-оналар мажлиси бошланибди. Синфнинг энг тўпалончи ўқувчисини отасига ўқитувчи дебди:
— Сизни ўғлингиз мактабда ҳар куни ўзини ёмон тутади.
Ота:
— Нима? Мени шунга чақирдингизми? Ўғлим уйда ҳам ҳар куни тўпалон қилади. Сизни уйга чақиртирмаяпман-ку!?
Йигит қизга:
— Кеча уйингизга совчи юборсам, аниқ жавоб айтмабсиз?!
Қиз:
— Ахир юборган совчиларингиз сизни қанча маош олишингизни аниқ айтишмади-ку!?

Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Агарда мабодо коррупцияга улгурган бўлса...!

Авваллари ойлик маошимни олгач, сайёҳатга чиқишимни ўйласам, нима учун ишлаётганимни тушунардим.
Ҳозир озиқ-овқатларни нарх-навосини кўриб, қорним очмаганини тушуняпман.
Бир ишчи бошлиғига қўнғироқ қилиб дебди:
"Ўртоқ бошлиқ, сиз бизни телефондаги барча суҳбатларимизни эшитиб боришингизни, ҳамма ишларимиздан хабардор эканингизни айтгандингиз. Бугун менга хотиним ишдан қайтишда бозордан нималар харид қилишни айтган эди. Эслолмаяпман, айта олмайсизми?!"
Агар битта ўқитувчи ҳамма фандан дарс бера олмаса, нега битта ўқувчи ҳамма фанларни билиши керак?
Бошлиқ:
— Сизга берилган топшириқни қанча муддатда бажарасиз?
Ишчи:
— Бир ҳафта муддат берсангиз, бир соат ичида бажараман!
Олтин балиқни тутиб олган чолга балиқ дебди:
— Тила тилагингни!
Чол дебди:
— Заводдан машинам тезроқ чиқақолса, навбатим келақолса дегандим...
Балиқ чолга қараб туриб:
— Отахон, бунчалик узоқ умр беролмиман сизга! - деган экан.
— Ада, Дубайга дам олгани борайлик. Тинч океанидаги оқ айиқларни тамоша қилардик...
— Нима? Кундалигини олиб кел-чи, география фанидан баҳоларингни тамоша қиламиз!