Шифокорга мурожат қилган бемор:
— Доктор, нега менга муолажа қилиш ўрнига, ҳамкасбингиз билан кулиб гаплашиб турибсиз? - деса, шифокор:
— Кулгу - энг яхши даъво! Мен сизга айтсам...!
ОВИРдаги суҳбат:
— Ўз уйинг-ўлан тўшагинг! Узоқдаги буғдойдан яқиндаги арпа яхши! Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл! Мусофир бўлмагун...
— Тўхтанг, тўхтанг! Тушунишимча ҳалиям ҳужжатларим тайёр эмас, муҳр қўймагансиз!? Шундайми?
Икки тиланчи лўли аёл учрашиб қолишибди:
— Вой дугон бормисан, кўринмайсан?
— Иби ҳой, эшитмадингми қизимни эрга бердим!?
— Сепига нима бердинг?
— Ўзимга тегишли катта кўчани бердим.
— Тутунинг чиқсин сани, энди гадо бўлибсан!
— Азизим, бугун кайфиятим йўқ. Нима учунлигини сўраманг.
— Хўп!
— Билардим, сиз менга доим беэътибор бўлгансиз!
Ҳарбий хизматга келган аскарлар сафда туриб, йўқламадан ўтмоқдалар:
— Абдуллаев
— Мен!
— Илҳомов
— Мен!
— З0 итов
— Мен! Зоитовман, ўртоқ старшина, Зоитов!
Шаҳримизда йўлларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Иш тартиби:
1. Асфалтга йўл чизиқларини чизиш.
2. Асфалтни янгилаш.
3. Асфалтни кавлаб, канализация қувурларини алмаштириш.
Талаба кафега кирса, декан тушлик еб ўтирган экан. Талаба деканни ёнига бориб:
— Домлажон, майлими сиз билан бир столда ўтириб, овқатлансам? - деса, деканни жаҳли чиқиб:
— Қаерда кўргансан бургут билан каламушни бирга овқат еб турганини, - дебди.
Шунда талаба бир кулиб қўйибди-да:
— Унда сиз овқатингизни еяверинг, мен учиб кетақолай, - дермиш.
— Алло, таксими?
— Ҳа!
— Қозоғистон пойтахтига бормоқчи эдим. Олиб бориб қўясизми?
— Йўғ-е, Нурсултон жуда узоқ! У ерга элтиб қўя олмаймиз!
— Нур-сул-тон, 9 та ҳарф. Тўғри келяпти. Раҳмат!
Банк ходими ошхонага тушлик қилгани кирса, ошхонада ҳеч ким йўқ эмиш. Қараса қоровул ўтирган экан.
Ходим сўрабди:
— Қани ишчилар?
Қоровул:
— Улар ҳозир тушликка чиқиб кетишди, - дермиш.
— Оғайни, сенга ачинаман! Уйланганингга бир ойдан ошибди-ю, ҳалиям пайпоғингни ўзинг ювяпсан-а!
— Нима? Кўз борми ўзи сенда? Бу хотинимнинг пайпоғи-ку!