Қизил қалпоқчага ойиси деди:
— Қизим, мана бу сомсаларни бувингга олиб бориб бергин.
Эсингдан чиқмасин, гўштлиги — 1000 сўм, картошкалиги — 800 сўмдан.
Уч афанди йўлда кетаётган экан. Уларнинг бири кал, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кўр бўлади. Уларнинг олдидан бир "Феррари" русумли автомобил ўтиб кетади. Шунда кал:
— Оҳ, у менинг сочимни причёскасини бузди - дебди,
Чўлоқ:
— Бир сакраб етиб олайми - дебди.
Кўр эса:
— Қўрқманглар, номерини эслаб қолдим, милицияга берамиз - дебди.
Эр ва хотин истироҳат боғида сайр қилишмоқда. Тўсатдан эр хотинига дебди:
— Азизам, тезда бахтли аёл қиёфасига кир!
— Ие, нега?
— Қаршимиздан келаётган ҳов анави аёл — менинг биринчи хотиним...
Ўрмонда ҳаммом очилибди. Буни қарангки навбат кўпайиб кетибди. Бир соат олдин кирган бўғирсоқ чиқиб:
— Вай!, - дебди.
— Нима бўлди, - деб сўрашса
— Бошимни ювиш эсимдан чиқибди, - дебди.
Касалхонада бир киши ҳамширани олдига келиб:
— Менга бемор Ахмедов қайси палатада эканлигини билиб беринг
— Динамитдан портлаганни сўраяпсизми?
— Ҳа, ўшани
— Травматология, хирургия, урология ва кардиология..
5 ёшли қиз ўғил бола қўшнисига мақтанибди:
— Дадамни автомати бор.
Бола эса:
— Мани дадамни пушкаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни танкаси бор.
Бола:
— Мани дадамни ракетаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни бомбаси бор.
Бола нима дейишни билмай:
— Аа, сан деворга сиёмийсаан...
Ишхонадаги ҳамкасблар янги уйланган куёв билан ҳазиллашмоқда:
— Музаффар, санда хотинингни яланғоч тушган расми борми?
— Йўқ, қаердан бўлсин?
— 5-6 тасини берайми?
Врач унга бепуштлик деб ташҳис қўйганда, у шу қадар тушкунликка тушдики, бу гапни ҳомиладор хотинига қандай айтишни билмасди.
Доктордан сўрашибди:
— Қайси касал яхши деб ўйлайсиз?
— Склероз
— Нимага?
— Чунки бу касални хеч қаери оғримайди ва яна ҳар куни янгиликка бой бўлади.
Туғруқхонада акция эълон қилинди: "Эгизакларни дунёга келтир ва 3чи чақалоққа бепул эга бўл!"