Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда тугашини эшитиб қолдим.
Энди синф ремонти учун пулни нима қилишади...?
Агар тушингизда ҳожатхонани кўрсангиз, ундан фойдаланманг!
Бола бувасидан сўраяпти:
— Сизни ёшлигингизда қўл телефони бўлганми?
— Йўқ, бўлмаган болам.
— Планшетчи?
— Йўқ. У ҳам бўлмаган.
— Пейджериз бўлгандир?!
— Йўқ.
— Диназаврларни кўрганмисиз бува?
— ...
Қизлар! Агар сизларга чекмайдиган, ичмайдиган, қизлар билан юрмайдиган йигит керак бўлса, Ситро қопқоқларидан йигит расмини йиғинг!

Шогирд устози пири комилдан сўради:
— Бу тожвирус сизга тегмадими, Устоз?
Пири комил устоз деди:
— Ўзимга-ку тегмади, лекин жонимга тоза тегди.

Эълон:
Хотинимнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолган.
Топиб олганлардан илтимос, ёқиб юборинг!
Суюнчиси бор!
Уйланмаган йигитлар диққатига:
Шошилинг! Онлайн тўй қилиш фақат шу кунларда амалга оширилмоқда!
Fdjabgfionshgdlansalomsgsiwgaff
Сиз тепадаги сўзни ўқимадингиз, тўғрими?
Лекин мен сизга у ерда Салом деб ёзганман.
Энди ўқидингиз...

Йигирма йилдан кейин ҳам йигирманчи йилда нималар бўлганини бемалол айтиб бера оламиз бу кетишда. Нималар бўлмаяпти 2020 йилда?!.

Бир аёл карантиндан кейин сартарошхонага кирса, тиббий ниқоб, кўзойнак таққан, қўлига тиббий қўлқоп кийган одам турганмиш.
— Ассалому алайкум доктор! - деса, ҳалиги одам:
— Мен доктор эмас, сартарошман! - дермиш.