— Ўғлингиз дарс вақтида рогаткадан отиб ўтиради, - деб нолибди ўқитувчи ўқувчининг онасига.
— Вой шумтака-ей! Туғилган кунига совға қилган тўппончани йўқотибди-да, - дебди онаси.
Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
— Бундай аблаҳ билан яшашдан тўйиб кетдим. Ичади, чекади, уйда ҳар кун жанжал.
Дугонаси:
— У билан ажраш, тамом! - дебди.
Аёл:
— Асло ундай қилмайман! У мендан қутулиб мазза қилиб яшасинми?! - деган экан.
Иккита балиқ уришаётиб бири нима дермиш:
"Фақат сувга босиш йўқ!"
Бир бола компьютер ўйинлари хонасига кириб:
— 1 соати нечи пул бўлади? - дебди.
У ерда ўтирган одам:
— 7000 бўлади, - деса, бола:
— Минути нечи пул? - дебди.
— Исминг нима сени?
— Тоштемир.
— Исминг бунча қийин?! Эслаб қололмаяпман.
— Қурилиш қилсангиз эслаб қоласиз.
Эълон:
Далада қулупнай, боғда олма ва гилос териш учун ишчи керак. Ойлик маош 1 млн. сўм.
Мабодо, меваларни тераётганингизда эгаси сизни ушлаб олса, мени танимайсизлар!
Эрталаб тренировкага, тушдан кейин мактабга борадиган ўғлимнинг эртага эрталабки машғулотлари қолдирилгани эшитиб, ўзимча унга буюриб қўядиган ишларимни режалаштирдим.
— Хўш, эртага нималарни режалаштирдинг?, -сўрадим ундан.
— Нимани бўларди, эрталаб ўрнимдан турмай кўпроқ ухлашни, - жавоб берди у.
Деҳқонга "Бир йилда 1 тонна метал етиштириб бероласизми?" дейишса, деҳқон "Уруғини берсаларинг етиштириб беравараман" деган экан.
Бир киши кўчадан товуқ ўғирлаб келиб ўғлига дебди:
— Мана шу товуқни бозорга олиб бориб сотиб кел.
Ўғли ҳам товуқни бозорга олиб бориб йўқотиб қўйибди.
Уйга қайтиб келса:
— Товуқни неча пулга сотдинг? - дебди отаси.
— Ўзини нархига бериб юбордим ота, - дебди боласи.
Уйда ўтирган пайтим уйда "Кел, шу ўтиришимда эсда қоларли бир иш қилай!" дедим-да, уйда ўтириш бўйича рекорд ўрнатдим.