Ишончим комил! Орадан 50 йил ўтиб набираларим мени шу кунларда уйдаги диванда телевизор кўриб ётганим ҳақидаги ҳикояларимни эшитиб "Буважон, ғалаба учун раҳмат" деб айтишади.
Қадрли эркаклар!
Агарда бегона аёллар сизнингча ўзингизни хотинингиздан ёшроқ, чиройлироқ ва кўркамроқ кўринса, демак уларнинг эрлари яхши экан! Сизларга ўхшаган эмас!
Жангчи:
— Агар жанг давомида патрон тугаб қолса нима қиламан?
Прапоршик:
— Душманни чалғитиш учун ўт очишни давом эттирасан.

Бир киши омборида қўлбола ароқ тайёрлар экан. Челакни кўтариб сувга чиқиб кетиб қайтиб келиб қараса, иккита милиционер турганмиш.
— Ҳм, самогон қайнатяпмизми? – дейишибди улар. – Тушунтириш хати ёз!
— Нима деб ёзай?
— Борини ёз! Қандай бўлса шундай!
Ҳалиги киши шундай деб ёзиб берибди:
“Қарасам омбордан тутун чиқяпти. Ёнғин деб ўйлаб, челакни сувга тўлдириб чопиб келсам, иккита милиция қўлбола ароқ қайнатиб ўтиришган экан...”

"Ҳаётда масофалар ҳеч нарсани ҳал қилмайди" дейдиган инсонларга ҳожатхонани уйингиздан 1 км узоққа қуринг-чи, кўрамиз ҳал қилмаслигини дегим келади.
— Сени орзуинг борми?
— Ҳа. Чекишни ташлашни хоҳлайман!
— Унда ташла!
— Кейин орзусиз нима қиламан?!
Йигит:
— Мен сизни севаман.
Қиз:
— Ким бу?
Йигит яна:
— Мен сизни жуда қаттиқ севаман.
Қиз:
— Ким бу деяпман? Менга бундай СМСларни ёзманг!
Йигит:
— Мени иккита Каптивам бор.
Қиз:
— Мен ҳам сизни севаман.
Йигит:
— Ким бу?
Бошлиқ мажлис ўтказаётса, кимдир аксириб юборибди.
Ҳамма ниқобда, бошлиқ ким аксирганини билолмасдан:
— Ким аксирди? - дебди.
Ҳамма жим!
— Ким аксирди деяпман?!
Яна ҳамма жим!
Бир ходим секин ўрнидан туриб "Тамомман энди" деб "Мен, аксирдим бошлиқ" деса, бошлиқ:
— Соғ бўлинг! - деган экан.
Ойим менга нуқул "Уйда ўтираверсанг, ҳеч нарсага эришолмайсан!" дер эдилар.
Энди эса уйда ўтириб, дунёни қутқаряпман.

Дўконга кирсам, расталар бўм-бўш! Ҳамма нарсани олиб кетишибди. Ун йўқ, гуруч йўқ, гречка йўқ, шакар йўқ, ...
Жанжал кўтардим. "Нега ҳеч нарса йўқ" деб бақирдим. 3 киши мени ҳайдаб чиқаришди. Нима эмиш?! Бу мебель дўкони эмиш...!