Тушимда ўқитувчилар "Ҳурматли ота-оналар! Бизнинг ўқувчиларни яна сўкиб, уриб юрманглар. Уларни сизларга бу учун бериб қўйганимиз йўқ...
Ўзимизга сўрамаган "ремонт пули" ҳам биздан сизларга сийлов" деяётганмиш. Тер босиб, уйғониб кетдим. Тавба, қайтар дунё дегани шумикин?!.
— Сиз тўпни қаерга тепасизлар?
Ўзбек футболчилари:
— Сен кўзингни юмиб қаерга тепсанг, биз ҳам ўша ерга тепамиз.
— Уйда ўтириб биласанми кимга ўхшаб қолдим?
— Кимга?
— Нафақахўрга. Пул йўқ, қиладиган иш ҳам йўқ!
— Ўғлим, холангни ўпиб қўй! - деса, болакай:
— Йўқ, урадилар! - дебди.
— Нега унақа деяпсан ўғлим? - дебди онаси.
— Адам ўпганларида бу хола урганлар, - дермиш.
Икки дугона телеграмда.
— Аблаҳ.
— Ким?
— Йигитим.
— Нима қилди?
— Хиёнат қилди.
— Йўғе, қайси бири? Ботирми, Файзими?
— Файзи.
— Э, ўлсин. Буларнинг ҳаммаси шунақа.
Карантин пайти бир аёл эри билан бозорлик қилиб, уйга қайтибди. Пиёда ҳориб-чарчаб келиб, уйда ниқобларни ечишса ёнида бегона эркакмуш. У ҳам ҳайрон эмуш. Бозорда қайси пайт алмашиб қолишган - эслашолмабди.
Шу учун кўча-кўйда ҳушёрроқ бўлиб юрайлик.
Савол: Вирус билан оғриганлар сони, доллар курси ва менинг қон босимим орасида қандай боғлиқлик бор?!
Тўғри жавоб: кўтарилиш.