Таниш-билишларига қарз бериб қайтариб ололмаётганлар диққатига:
Ҳозир уйига боринг! Аниқ топасиз!

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

Бир эркак бозорга бориб тарвуз сотиб олмоқчи бўлибди.
Битта тарвузни чертиб кўрибди, иккинчисини чертиб кўрибди, учинчисини...
Бир пайт хотини шанғиллаб:
— Дадаси, бўлди-да энди, уйғонинг! Боядан бери бошимга чертавериб хуноб қилдингиз-ку! - деган экан.
Карантинда ўтириш жуда фойдали экан.
Битта пакетга 2078 та, иккинчи пакетга эса 3020 та гречка донасини солиб бизни алдаб юришган экан инсофсизлар! Бугун шуни аниқладим!

Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:
— Тажрибангиз борми? - сўрабди раҳбар.
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... - дебди номзод.

Ярим кечада афанди кўчада изғиб юрса, миршаб тўхтатиб:
— Нима қилиб юрибсиз? - дебди.
Афанди:
— Уйқим қочиб кетди, қидириб юрибман, - дермиш.

Вақти келиб, невараю эвараларимиз бизнинг уйдан чиқмай диванда ётиб, пульт билан телевизорни бошқариб ётган ҳозирги пайтимиздаги суратларимизни кўриб, биз билан роса фахрланишса ва "Ғалаба учун раҳмат!" дейишса керак.

Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди:
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.
Бир қизни уйига йигитидан совчилар келадиган бўлиб қолибди. Лекин қиз онасига бу ҳақда нима деб айтишни билмай дебди:
— Ойижон, яқинда уйимизда тўй бўлади.
Онаси бўлса:
— Вой қизим, отанг оламдан ўтганидан кейин анча ёлғизланиб қолдим..., - деган экан.

Карантинга олинган иккита бемор гаплашмоқда:
— Қанақа қилиб қочамиз карантиндан?
— Касалхона девори паст экан. Девордан ошиб қочамиз.
— Деворни ўзи йўқ экан-ку!
— Нима? Тамом! Унда қочишни иложи йўқ!