Эшитишимизча баъзи газета нашрлари коронавирус туфайли юз берган туалет қоғози танқисчилиги сабабли, охирги саҳифаларни туалет қоғози учун бўш қилиб чиқармоқда экан

Ниқоб тақиб юрган одамни ёнига биттаси келиб дебди:
— Коронавирус узоққа чўзилмайди.
— Нега? - дебди ҳалиги одам.
— Хитойликларни ишлаб чиқарган нарсасини биласан-ку... - деган экан.
— Улар анчадан буён биргами?
— Кимларни айтяпсан?
— Қошларингни!
— Адаси, ўғлимиз институтни қизил дипломга тамомлади. Унга бирор каттароқ совға олиб беришимиз керак...!
— Нима, қизил диплом олиб берганимиз етмадими?
— Нега ишга кеч қолиб келяпсиз?
— Уйдан кеч чиқгандим...
— Эртароқ чиқсангиз бўлмайдими?
— Эртароқ чиқишга кеч бўлган эди.
Бир шифокор Коронавирусга қарши дори топган экан, халқаро конференцияга бориб дорини тақдимотини ўтказмоқчи бўлибди.
Лекин уни мамлакатдан Коронавирус карантини сабабли чиқаришмаётган эмиш.
— Сиз дўстларингиз билан гаров боғлаб турасизми?
— Ҳа! Қуруқ маошни ўзига бир ой яшашдан гаров боғлаганман.
Талаба бурга устида тажриба ўтказмоқчи бўлиб, уни стол устига ётқизиб қўйиб, буюрибди:
"Сакра!"
Бурга сакрабди. Талаба уни тағин тутиб, бир оёғини узиб олиб, сўнг столда қўйди-да, - "Сакра", - дебди:
Бурга бу сафар ҳам сакрабди. Талаба уни яна тутиб олиб, қолган оёғини ҳам узиб ташлаб:
"Сакра!" дебди.
Бурга қимирламай тураверибди. Шунда талаба дафтарига ёза бошлади: “Тажрибалар шуни кўрсатдики, бурганинг қулоқлари панжасида бўлар экан. Агар оёқларидан жудо этсангиз, у карга айланади қолади...
Сўнгги хабарлардан бири:
Аниқлашларича, ҳамма диназаврларни кўриниши бир хил бўлган. Фақат ҳамма археологлар суякларни ҳар хил қилиб йиғган эканлар.
Сен ўзингни улғайганингни билишинг қийин эмас! Ҳамма нарсани гўшт нархи билан ўлчай бошладингми, тамом!
— Юр, кинога борамиз!
— Қўйсанг-чи! Икки килограм гўштни пулини йўқ қилиб келамиз...
— Шашликка борайлик...!
— Йўғ-е... Ўшани пулига гўшт олиб уйда еймиз.