Синф раҳбари ўқувчиларга:
— Эртага синф хонасини таъмирлашга 50 минг сўмдан олиб келинглар, - деса, ўқувчилар:
— Устоз, нега бунча қиммат? – дейишибди.
Шунда устози:
— 30 минг сўмни менга берасизлар, қолгани ўзингизга. Ота-онангизга 50 мингдан йиғдим деб айтаман, - дебди.
Ўқувчилар бир овоздан:
— Келишдик, устоз! – дейишибди.
Мен Гагарин ва Ньютоннинг кимлигини энди билдим. Биринчиси Ердан “сурмоқчи” бўлган. Иккинчиси эса бу ишдан бирор фойда йўқлигини исботлаб берган.
Фил йўлда кетаётса, йўлидан чумоли чиқиб қолибди.
— Қаердан келяпсан чумоли? – дебди.
— Тоғдан, - дебди чумоли.
— Тоғда ўт-ўланлар қанақа экан? – сўрабди фил ундан.
— Тизза бўйи, - дебди чумоли.
— Бугун мени портфелингизни қаҳвахонада қолдириб келибсиз деб мазҳара қилмайдиган бўлдинг! – мақтанди эр.
— Қизиқмисиз!? – ҳайратланди хотини. — Ахир эрталаб ишга портфелсиз кетгандингиз-ку!
Беморни синчиклаб текширган врач беморни ўзига эшиттирмайдиган секингина хотини томонга ўгирилиб:
— Биласизми, эрингиз менга ёқмаяпти, - деса, хотини ҳам паст товушда врачга:
— Шуни айтинг! Менга ҳам ёқмайди. Лекин болаларим уни яхши кўради-да! – дебди.
— Дўстим, мен фарзандли бўлдим.
— Ие, зўр-ку! Табриклайман! Хотининг хурсандми?
— Хотинимга ҳали айтганим йўқ. Билса, ўлдиради мени.
— Салом дўстим! Эшитишимча урушда сен ярадор бўлган экансан?
— Ҳа, чап кўкрагимга ўқ теккан.
— Унда қандай қилиб тирик қолгансан, юрагингга тегмаганми ўқ?
— Йўқ! Ўқ теккан пайтда юрагим товонимга тушиб кетганди.
Бир тимсоҳни узунлиги бошидан думигача 10 метр, думидан бошигача эса 7 метр чиқармиш.
Ҳафта кунлари ҳам шундай. Душанбадан жумагача 5 кун, жумадан душанбагача 3 кун.
Телефонимдаги будильник мусиқасига “Уммон”ни ашуласини қўйганимдан бери, беш дақиқа олдин уйғониб будильникни ўзим ўчириб қўяман.
— А-ха, қўлга тушдингми?! – деди Насриддин дўстларидан бирига. — Пиво ичяпсан! Доктор сенга ичишни таъқиқлаган эди-ку! Демак, сен бюллетенни бир неча кунга чўзмоқчисан!
— Таъқиқлагани тўғри. Лекин ўша доктор яқинда қазо қилди. Хўш, у ўлгандан кейин ҳам буйруғига бўсунишим керакми?! – дебди дўсти.